240 Вт тезликда қувватланадиган смартфон глобал бозорга қачон чиқарилиши маълум бўлди!

240 Вт тезликда қувватланадиган смартфон глобал бозорга қачон чиқарилиши маълум бўлди!

Realme яқинда ўзининг GT Neo 5 смартфонини рекорд даражадаги зарядланиш тезлиги билан Хитойда тақдим қилган эди. Эндиликда компания ушбу смартфонни глобал бозор учун тақдим қилишни режалаштирган кўринади.

Realme компанияси ўзининг расмий Twitter саҳифасида "realme GT3" номли смартфонини 28 феврал куни MWC 2023 тадбирида тақдим қилишини эълон қилди. Улашилган постер смартфон 240 Вт тезликда заряд олишини тасдиқлайди. Шунингдек, тизер суратда қурилма рендерини ҳам кўриш ва у қуйиб қўйгандек Realme GT Neo 5 смартфонига ўхшайди. Қисқаси, гап нима ҳақида кетаётганлигини тушундингиз: Realme ўзининг GT Neo 5 смартфонини "realme GT3" номи остида глобал бозорга тақдим қилишни режалаштирган.

Realme GT Neo 5 смартфони 240 Вт тезликда қувватланиши билан бирга орқа томонида бозордаги бошқа смартфонларда деярли учрамайдиган ноодатий LED чироғига эга ва у смартфон ҳолатига қараб 25 хил рангда ёниб ўчади. Агар смартфон шунчаки номи ўзгарган ҳолда Хитойдан ташқарига чиқадиган бўлса унинг техник хусусиятларини билиб қўйиш зарар қилмайди:

  • 6.74 дюймли, 144 герц янгиланиш тезлигига эга OLED экран;
  • Snapdragon 8+ Gen 1 чипсети, ҳамда, максимал 16 ГБ/1 ТБ хотира;
  • 240 Вт тезликда қувватланадиган 4600 мА/соат батарея 
  • Android 13 га асосланган Realme UI 4.0
  • 50+8+2 МП учлик орқа камера ва 16 МП селфи камера

Realme GT Neo 5 (240 Вт) ўз ватанида бошланғич 472 доллар атрофида тақдим қилинган эди. 

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда Galaxy S23 смартфонлари сотуви бошланди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.