245 долларлик Nokia X7 (ёки Nokia 7.1 Plus) тақдим этилди: Android 9.0 Pie тизимли ва Snapdragon 710 чипли!

  •   DiMaX
  •  2164
  •  16.10.2018 17:51

245 долларлик Nokia X7 (ёки Nokia 7.1 Plus) тақдим этилди: Android 9.0 Pie тизимли ва Snapdragon 710 чипли!

Кутилганидек, HMD Global компанияси ўзининг Nokia X7 русумли смартфонини расман намойиш этди. Хитойдан ташқарига у Nokia 7.1 Plus номи билан тақдим этилиши керак, аммо намойиш маросимида бу ҳақда сўз юритилмаган.

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Nokia X7 смартфонини илк расмий суратларда томоша қиламиз!

Смартфоннинг 6,18 дюймлик экрани тепа қисмида «ўйиқ»қа эга, унинг тасивр аниқлиги эса 2246х1080 пикселни ташкил этади. Корпусининг ўлчами 154,8х75,7х7,97 миллиметрга тенг, вазни эса 178 грамм тош босади.

Nokia X7 мазкур компаниянинг Snapdragon 710 процессорига эга илк смартфони эканлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Унинг тезкор хотираси 4 ва 6, доимий хотираси эса 64 дан то 128 гигабайтгача вариантларда таклиф этилади.

Қурилманинг Zeiss логотипли асосий камерасида 12 мегапикселли Sony IMX363 датчиги ҳамда 13 мегапикселли қўшимча сенсор қўлланган. У тасвирни оптик барқарорлаштириш тизимига, қўшалоқ автофокусга, буюмлар ва саҳналарни таниб олиш функкциясига, кам ёритилган шароитларда суратга олиш учун алоҳида режимга эга. Камера блогидан пастроқда дактилоскопик датчик ўрин олган.

Селфи-камера эса янада кучли – 20 мегапикселли сенсордан иборат. У худди купертиноликларнинг iPhone X юбилей флагманидаги сингари, бир неча тусли портрет режимига эга.

ЎҚИНГ: Nokia кутилмаганда X7 смартфонини намойиш этди

Nokia ушбу девайсини қадоқданоқ сўнгги талқиндаги – Android 9.0 Pie операцион тизимини ўрнатиб чиқармоқда. Смартфоннинг 3500 мА/соатлик аккумулятори эса Quick Charge 3.0 тезкор қувватлаш технологиясига эга.

Телефоннинг нархи унинг тезкор/доимий хотира ҳажмига кўра қуйидагича:

  • 4/64 гигабайтлиги – 245 доллар;
  • 6/64 ГБ гигабайтлиги – 290 доллар;
  • 6/128 гигабайтлиги – 360 доллар.

Nokia X7 смартфони тўрт хил тусдаги – Dark Blue, Night Red, Magic Night Silver ва Magic Night Black рангли корпусларда таклиф қилинади. Унинг савдоси 23 октябрдан бошланади.

ЎҚИНГ: Барча Nokia смартфонлари эгалари учун ажойиб сюрприз бор!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!