25 февралдаги Startup Grind’да қатнашиш учун рўйхатдан ўтинг!

  •   DiMaX
  •  753
  •  23.02.2019 17:50

25 февралдаги Startup Grind’да қатнашиш учун рўйхатдан ўтинг!

Тошкент шаҳрида 25 февраль куни Startup Grind халқаро мустақил стартап жамиятининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Spot.uz» нашри хабар берган.

ЎҚИНГ: «RoboCUP» телевизион мусобақасида қатнашиб, Хитойга йўлланма ва университетга кириш учун имтиёзга эга бўлинг!

«Spot.uz»нинг бош муҳаррири (илгари Univer Club Family, «Голод» (Москва)нинг маркетинг бўйича директори лавозимида фаолият олиб борган) Тимурмалик Элмуродов учрашувнинг меҳмони бўлади. Суҳбат мавзуси: Ўзбекистонда стартап лойиҳаларни юритиш.

Ташкилотчилар таъкидлашларича, тадбирда Элмуродовга саволлар бериш, муҳокамада иштирок этиш мумкин бўлади. Учрашувда қуйидагиларни билиб оласиз:

  • Россиянинг стартап-экотизимидан нимани ўрганишимиз мумкин?
  • Маркетингда маълумотлардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
  • Контент маркетинг орқали мижозларни қандай жалб қилиш мумкин?
  • Маркетинг орқали рақобатчиларни қандай доғда қолдириш мумкин?
  • Қандай қилиб стартаплар дунёсида маълумотни сизнинг фойдангизга ишлатиш мумкин ва бошқалар.

Тадбирга тадбиркорлар, IT-мутахассислар, маркетологлар, талабалар ва бошқа манфаатдор томонлар таклиф этилади.

Жой ва манзил: Ground Zero Kitob Olami (Мустақиллик кўчаси, 6−7). Тадбир 25 февраль куни соат 18:45 да бошланади.

Кириш бепул, фақат мана бу ҳавола бўйича рўйхатдан ўтиш керак.

Силикон водийсида асос солинган Startup Grind миллионлаб тадбиркорларга ўз бизнесларини йўлга қўйишга, стратегик ҳамкорлар билан боғланишга ва сармоя жалб қилишга ёрдам берди. Ушбу лойиҳа Ground Zero коворкинг-марказлари тармоғи ҳамкорлигида амалга оширилди.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: АКТ йўналишидаги янги университет!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.