25 фоиз мегабайт қўшиб бериладиган акция муддати 6 сентябргача узайтирилди!

  •   DiMaX
  •  1761
  •  06.08.2020 18:05

25 фоиз мегабайт қўшиб бериладиган акция муддати 6 сентябргача узайтирилди!

Mobiuz алоқа оператори 2020 йилнинг 6 июль санасидан ойлик интернет-тўпламлар учун «MEGAbaytlar +25%» акциясини эълон қилган эди. Унинг доирасида абонентлар интернет-тўпламларни харидида ўша тўпламдаги мегабайтлар ҳажмининг 25 фоизи миқдорида қўшимча трафикка эга бўладилар.

ЎҚИНГ: «1+1 (дақиқалар + SMS)» акцияси: SMS-тўпламни совғага олинг!

Компаниянинг расмий сайтида маълум қилинишича, «MEGAbaytlar +25%» акциясининг амал қилиш муддати узайтирилмоқда. Энди Mobiuz абонентлари аввал белгиланганидек 6 августгача эмас, балки яна бир ой – 6 сентябргача ундан фойдаланишлари мумкин.

Тўпламга киритилган трафик ҳажми 30 кун муддатга тақдим этилади. Фаоллаштирилган интернет-тўпламдаги мегабайтлар қолдиғини билиш учун *102# USSD-буйруғидан фойдаланиш ёки 616019 рақамига 3 сонини юбориш керак.

Ушбу акциянинг шартлари билан батафсил танишиш учун мазкур ҳавола орқали оператор сайтидаги тегишли саҳифага ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком»нинг найрангини дастурчи фош этди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.