25 мартда Apple қандай тақдимот ўтказяпти?

  •   DiMaX
  •  707
  •  13.02.2019 15:44

25 мартда Apple қандай тақдимот ўтказяпти?

Купертинолик корпорация июнь ойидаги WWDC конференциясигача бирор тақдимот тадбири ўтказмаслиги тахмин қилинган эди. Лекин, BuzzFeed News нашрининг ёзишича, Apple шу йилнинг 25 мартига ҳам намойиш белгилаган.

ЎҚИНГ: Мижозларини қайғургани учун Apple’ни судга беришди!

Хабарга кўра, компания ушбу кичик тадбирини Apple Park кампуси ҳудудида жойлашган Стив Жобс театрида ўтказади. Мазкур маросим Apple News сервисида обуна жорий этилишига, стриминг телевизион сервис анонсига ва бошқа айрим янги хизматларга бағишланади. Бу тақдимотда бирорта ҳам гаджет намойишини кутмай қўяверамиз.

Миш-мишларга қараганда, Apple News сервисига обуна нархи ойига 10 долларга тенг бўлиб, бир қатор пулли ОАВлар хабарларининг тўлиқ матнларини олиб боришни назарда тутади. Обуна қийматининг ярмини Apple ўзига олиб қолади, қолганини эса нашрларга топширади.

Стриминг ТВ-сервисида эса Apple’нинг ўз контенти (тахминан йигирматача шоу) ҳамда HBO ва STARZ каби компанияларнинг маҳсулотлари тақдим этилади. Бунда видеоматериалларнинг маълум бир қисми бепул бўлиб, тўлиқ фойдаланишу чун пулли обунани расмийлаштириш керак бўлади. Уни дастлаб АҚШда, кейин эса яна тахминан юзтача мамлакатда ишга туширишади.

ЎҚИНГ: Тим Кукдан ҳам икки баравар кўп маош олувчи ходим Apple’ни ташлаб кетди