250 долларлик Redmi Note 7 Pro: бешта камера, 6 дюймлик экран, Snapdragon 710 чипи ва 4200 мА/соатлик батарея!

  •   DiMaX
  •  3785
  •  03.12.2018 10:08

250 долларлик Redmi Note 7 Pro: бешта камера, 6 дюймлик экран, Snapdragon 710 чипи ва 4200 мА/соатлик батарея!

Шу кунларда Xiaomi компанияси бир нечта моделдаги телефон устида ишламоқда: Mi Mix 3S, Mi 9 ҳамда Mi 8S флагманлари, Mi Note 4 фаблети ва инқилобий – Mi Mix Flex буклама смартфони. Шунингдек, у ҳамёнбоп туркумидаги Redmi 7, Redmi 7 Pro ва яна битта сирли моделини ҳам тайёрламоқда. Яна...

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг икки экранли смартфони: Snapdragon 8150 чипи ва уч модулли камера!

Булардан ташқари, энди ҳамёнбоп туркумга мансуб Redmi Note 7 Pro хусусида ҳам маълумот чиқди. Snapdragon 710 процессорли мазкур фаблет уч модулли асосий камерага эга бўлиши айтилаётир. Булар – 16, 5 ва 2 мегапикселли (диафрагмалари тегишлича f/1,7, f/2,2 ва f/1,7) объективлардир.

Шунингдек, ушбу смартфоннинг олд камераси ҳам жуфт модулли бўлиб, 20 ва 4 мегапикселли датчикларни ўз ичига олиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари бунчалик оммабоплигининг 5 сабаби

Xiaomi компанияси Redmi Note 7 Pro моделини диагонали 6,04 дюймлик экран билан таъминлайди. «Кемтик»ли дисплейнинг тасвир аниқлиги эса Full HD+ форматида бўлиши кутилмоқда. Яна бу экранга бармоқ изи сканери ҳам татбиқ этилиши айтилганки, мазкур технология ҳамёнбоп смартфон учун сал... «оғирлик қилиши» аниқ.

Янги ҳамёнбоп планшетофон 6-8 гигабайтлик тезкор ва 128-256 гигабайтлик доимий хотирага эга бўлишини айтишган, аммо бунга ишониш қийинроқ. Android 9.0 Pie операцион тизимли ушбу қурилманинг 4200 мА/соатлик аккумулятори эса симсиз қувватлана олади. Шунга кўра, Redmi Note 7 Pro корпусининг орқа қопқоғи шишадан ишланиши кутилмоқда. Дарвоқе, мазкур смартфон қора, кумушранг ва пушти туслардаги корпусларда ишлаб чиқарилиши айтилмоқда.

Redmi Note 7 Pro моделининг бошланғич конфигурацияли версияси 250 долларга нархланса, юқори варианти учун 350 доллари сўралади. «Хитойча Apple»нинг бошқа бир қатор смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 809 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 3 декабрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!