256 МПлик камерали илк смартфонни ким тайёрлаганини биласизми?

  •   DiMaX
  •  3563
  •  13.01.2020 12:31

256 МПлик камерали илк смартфонни ким тайёрлаганини биласизми?

2019 йил октябрнинг бошида Xiaomi ўзининг Mi Note 10 ҳамда Mi Note 10 Pro фаблетларини намойиш этган эди. Булар – бош камерасида нақ 108 мегапикселлик сенсор (Samsung ISOCELL Bright HMX датчиги) қўлланган дунёдаги илк смартфонлардир.

ЎҚИНГ: Samsung компанияси 108 МПлик камера борасида Xiaomi’ни боплаган экан!

Бугунги кунга келиб смартфон камерасидаги 108 мегапикселлик датчик кишиларни айтарли ҳайратга солмай қўйди. Лекин хитойликлар аллақачон кейинги босқичга кўтарилишди – интернетда 256 мегапикселлик камерали биринчи смартфонда олинган скриншот тарқалди!

Тўғри, смартфонда чорак миллиард пикселлик камерага эҳтиёж бор-йўқлиги – алоҳида масала, аммо шунақа модел (ёки ҳали прототип) аллақачон яратилганини юқоридаги расм исботлаб турибди. Скриншотда камера иловасининг 256 МПлик режими аниқ акс эттирилган; юқорисидаги хитойча ёзув ҳам «супер-аниқ 256 МПлик режим»ни англатади.

Мазкур суратни хитойлик таниқли инсайдерлардан бири эълон қилган, аммо унинг айнан қайси моделдаги смартфон эканини айтмаган. Лекин интерфейсига эътибор берилса, унинг Xiaomi смартфони эканини англаш унча қийин эмас.

ЎҚИНГ: DxOMark: Бу ҳамёнбоп смартфон камера бобида Nokia 9 PureView флагманига тенг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!