26 майда тақдим этилаётган Redmi 10X илк «жонли» суратларда!

  •   DiMaX
  •  1389
  •  19.05.2020 10:47

26 майда тақдим этилаётган Redmi 10X илк «жонли» суратларда!

Кеча – 18 май куни MediaTek компанияси бир вақтнинг ўзида 5G тармоғидаги икккита SIM-картани қўлловчи Dimensity 820 процессорини тақдим этгган. У мазкур чипсет базасидаги биринчи смартфон Redmi 10X 5G бўлишини айтган, Xiaomi эса ушбу моделининг тақдимот куни ва айрим хусусиятларини ошкор этган.

ЎҚИНГ: Тақдим этилмаган Redmi 9 модели Xiaomi сайтига, Redmi 10X иккаласи яна Geekbench’га ҳам чиқди!

Энди эса инсайдерлар Redmi 10X моделининг илк ҳақиқий расмларини эълон қилишди. Қурилма дизайни намойишдан аввал фош бўлишининг олдини олиш мақсадида уни махсус ғилофга солишган.

Шунга қарамасдан, унинг айрим жиҳатлари барибир ошкор бўлган. Масалан, юқоридаги суратга кўра, Redmi 10X корпусининг пастки қиррасида динамик тирқиши, USB-C порти ҳамда 3,5 мм.лик қулоқчин тирқиши жойлашган.

ЎҚИНГ: Redmi K30 ва K30 Pro арзонлашди, чунки Redmi X10, Redmi X10 5G ҳамда Redmi X10 Pro 5G тайёр!

Смартфонни ўчириб-ёқиш ҳамда овозини баландлатиш-пастлатиш тугмачалари корпуснинг ўнг қиррасидан ўрин олган. Асосий камеранинг тўртбурчак блоги эса мазкур ғилофда пластик қопқоқ билан яшириб қўйилган:

Лекин компаниянинг ўзи Redmi 10X камераси тўрт модулли эканини кўрсатган ва унинг 48 + 8 + 2 + 2 мегапикселлик датчикларни ўз ичига олиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: «Суперсамарадор» Redmi Note 10 5G аллақачон TENAA’да: «жонли» суратлари ва хусусиятлари

Redmi 10X корпусининг юқори қиррасида эса микрофонлар учун иккита митти тирқишча мавжуд:

Redmi бренди раҳбари ушбу смартфоннинг AnTuTu бенчмаркида 415 277 баллик натижа кўрсатганини ҳам айтган.

ЎҚИНГ: Xiaomi раҳбари «ўз компаниясига хиёнат» билан қўлга тушди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.