27 июль: Xiaomi Redmi Pro, «жажжи дўсти» ва ноутбукларни қарши олинг

27 июль: Xiaomi Redmi Pro, «жажжи дўсти» ва ноутбукларни қарши олинг

Xiaomi раҳбари Лэй Цзюнь Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифасида яқинлашиб келаётган 27 июль куни компания ўзининг навбатдаги янги гаджетни тақдим этиши ҳақидаги хабар эълон қилинди. Гап қайси гаджет ҳақида бораётгани эълон қилинмаган.
Бир муддат аввал ҳам Xiaomi компанияси эса тез орада максимал даражадаги, энг сўнгги илғор технология билан таъминланган янги мобиль восита ишлаб чиқаришини маълум қилган эди. Кўпчилик инсайдерлар унинг “Redmi Note 4” ёки “Redmi Pro ” деб номланишини ҳам тахмин қилмоқда. Redmi туркуми Хитойда оммалашган бўлиб, 3 йил орасида компания 110 миллион дона мазкур турдаги смартфонни сотган.
androidauthority.com нашрида эълон қилинишича, Xiaomi тайёрлаётган янги Redmi Pro гаджети “ўрта даража”ли девайслар қаторидан жой олган Redmi’нинг такомиллашган талқини бўлади. Компаниянинг “максимал даражадаги кучли смарфтон” орзуси фойдаланувчиларнинг диққатини тортмоқда. Боиси, Xiaomi’нинг ҳатто “ўрта даражали” гаджетлари ҳам етакчи флагманларга хос хусусиятларга эга бўлади.


Geekbench қурилмалар самарадорлигини баҳолаш бенчмаркида иккита бош камерали смартфонлар “Redmi Pro” номи билан 2 маротаба текширув ўтказилган. Бир муддат аввал эса интернетда Redmi Note 4 номли қурилманинг тасдиқланмаган суратлари тарқалган эди.

Бенчмарк синови натижаларига суянадиган бўлсак, Xiaomi’нинг янги гаджети 2 гигагерц частота тезлигида ишлайдиган Helio X20 (MT6797M) процессорида фаолият кўрсатади. Шу билан бирга, девайс 3 гигабайтли оператив хотира билан таъминланади. Смартфоннинг синовдан ўтган бошқа талқини 2,5 гигагерцли, 4 ГБ тезкор хотирага эга МediaTek Helio (X25 MT6797T) процессорига эга. Унинг доимий ички хотираси 128 Гб.ни ташкил этади.

GSMArena’да ёзилишича, Xiaomi компанияси эълон қилган “ишора” суратида Redmi Pro 1920х1080 пиксель сиғимли OLED-дисплейга, 2 та бош камерага эга бўлади. Баъзи нашрлар унда олинган қуйидаги суратларни ҳам эълон қилишга улгуришган.

Xiaomi компанияси ҳам июль ойи сўнгида Redmi Pro билан бирга “сирли кичик дўст”ни тақдим этишини маълум қилган. Бу “дўст”нинг Pro талқиннинг кичик корпусли варианти бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Компаниянинг Redmi Pro’га 225 АҚШ доллари нарх қўйиши тўғрисида маълумотлар юрибди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.