27 сентябрдан мана шу смартфонларда оммабоп сервислар ишламай қолади

  •   DiMaX
  •  1748
  •  02.08.2021 17:26

27 сентябрдан мана шу смартфонларда оммабоп сервислар ишламай қолади

Google компанияси нисбатан эски талқиндаги Android операцион тизимли қурилмаларда ўз сервисларига киришни чекламоқда. Шу йилнинг 27 сентябридан уларда Gmail, YouTube, Google Хариталар (Google Maps) ва қидирув гигантининг бошқа кўплаб маҳсулотларидан фойдаланиб бўлмайди.

ЎҚИНГ: Google Maps’даги арвоҳли ўрмон сурати фойдаланувчиларни чўчитиб юборди

Расмий хабарга кўра, Android 2.3.7 ва ундан олдинги версияларга мансуб операцион тизимда ишлаётган смартфонларда Google аккаунтига кириб ва сервислардан фойдаланиб бўлмай қолади.

Google компанияси, агарда қурилмани Android 3.0 ва ундан кейинги талқингача янгилаш имкони бўлса, 27 сентябргача буни амалга оширишни тавсия этмоқда. Агарда бунинг иложи бўлмаса, кейин Google аккаунтингизга бевосита иловалардан эмас, балки ўша девайсингиздаги веб-браузердан киришингиз мумкин бўлади.

Таъкидлаш керакки, Android 2.3.7 операцион тизим талқинининг чиққанига салкам ўн йил бўлиб қолди. Samsung Galaxy S II, Motorola XT532 ҳамда Sony Xperia NX каби қурилмалар шу версия билан тақдим этилган эди.

ЎҚИНГ: Google аллақачон Android 13’нинг «ширин» номини фош этди (+барчасининг рўйхати)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!