28 июнда намойиш этиладиган Galaxy Watch 4 илк расмий суратларда

  •   DiMaX
  •  200
  •  26.06.2021 15:30

28 июнда намойиш этиладиган Galaxy Watch 4 илк расмий суратларда

Samsung компанияси 2018 йилги оригинал Galaxy Watch смарт-соатидан сўнг, унинг навбатдаги – 2020 йилда чиққан моделини Galaxy Watch 3 деб атаган. Номлар кетма-кетлигига амал қилинмаганлигининг сабаби – агар уни Galaxy Watch 2 деб номласа, Galaxy Watch Active 2 билан чалкаштиришлари мумкин эди.

ЎҚИНГ: Ҳақиқий Samsung фанати бўлиш сизга қанчага тушади?

Унинг давомчиси – Samsung Galaxy Watch 4 моделининг тақдимоти эса бу йилнинг 28 июнига белгиланган. Расмий намойишига оз қолганида, инсайдерлар ушбу қурилманинг расмий рендер суратларини эълон қилишди.

Расмлардан кўришимиз мумкинки, Galaxy Watch 4 металл корпусга ҳамда тўғри тўртбурчак шаклидаги иккита тугмачага эга.

Ақлли соатнинг орқа томонида эса юрак уриши частотасини ўлчовчи датчикка кўзимиз тушади.

ЎҚИНГ: 20 ёшли аёлнинг қотилини «ақлли» соат ва смартфон топиб берди

Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, Samsung Galaxy Watch 4 харидорларга икки хил – диаметри 40 ва 44 миллиметрлик корпусларда таклиф этилади.

Samsung бу маҳсулотини гироскоп, акселерометр, компас, Wi-Fi b/g/n ҳамда Bluetooth 5.0+LE адаптерлари ҳамда SpO2 датчиги билан таъминлайди. Айрим миш-мишларга кўра, мазкур смарт-соатда янгича функция – танадаги ёғ фоизини аниқлаш имкони ҳам бўлади.

ЎҚИНГ: 4G чипли, видеоқўнғироқ функцияли смарт-соат 58 доллардан сотувга чиқди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!