28 хил Xiaomi ва Redmi смартфонига ҳозироқ «глобал» MIUI 12 прошивкасини юклаб олишингиз мумкин!

  •   DiMaX
  •  5860
  •  04.05.2020 11:24

28 хил Xiaomi ва Redmi смартфонига ҳозироқ «глобал» MIUI 12 прошивкасини юклаб олишингиз мумкин!

MIUI 12 график қобиғи тақдим этилганидан кейинги бир суткадаёқ уни миллиондан ошиқ Xiaomi ва Redmi смартфонларига юклаб олишган. Ундаги «супер обой»лар тушадиган смартфонлар рўйхатини ҳамда «жонли обой»ларни юклаб олиш учун ҳаволаларни эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: 33 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига ҳозироқ MIUI 12 ўрната оласиз! (тайёр ҳаволалар)

Компания фақат хитойдаги смартфонлари учун MIUI 12 тест прошивкасини тарқатган бўлса, Xiaomi.EU дастурчилар жамоаси уни «глобаллаштириб» чиқди. Яъни, кўнгилли дастурчилар Xiaomi ва Redmi смартфонлари учун тайёрланган хитойча версиядаги прошивкаларни олиб, улардаги маҳаллий бозорга мўлжалланган иловаларни ўчиришган, Google сервисларини ва кўплаб тилларни (шу жумладан рус тилини ҳам) қўшишган. Натижада синов учун норасмий MIUI 12 глобал прошивкаси тайёр бўлган.

Ушбу дастурий таъминот маҳсулотлари қуйидаги смартфонлар учун тайёрланган:

  1. Xiaomi Mi 6
  2. Xiaomi Mi 6X
  3. Xiaomi Mi 8
  4. Xiaomi Mi 8 Explorer Edition
  5. Xiaomi Mi 8 Lite
  6. Xiaomi Mi 8 Pro
  7. Xiaomi Mi 8 SE
  8. Xiaomi Mi 9
  9. Xiaomi Mi 9 Pro 5G
  10. Xiaomi Mi 9 SE
  11. Xiaomi Mi 10
  12. Xiaomi Mi 10 Pro
  13. Xiaomi Mi CC9e
  14. Xiaomi Mi CC9/Mi 9 Lite
  15. Xiaomi Mi Max 3
  16. Xiaomi Mi Mix 2
  17. Xiaomi Mi Mix 2S
  18. Xiaomi Mi Mix 3
  19. Xiaomi Mi Note 3
  20. Xiaomi Mi Note 10/CC9 Pro
  21. Xiaomi Redmi K20/Mi 9T
  22. Xiaomi Redmi K20 Pro/Mi 9T Pro/Premium Edition
  23. Xiaomi Redmi K30
  24. Xiaomi Redmi K30 5G
  25. Xiaomi Redmi Note 5 CN/5 Pro (Dual Cam)
  26. Xiaomi Redmi Note 7
  27. Xiaomi Redmi Note 7 Pro
  28. Xiaomi Redmi Note 8

Юқорида кўрсатилган моделлардаги смартфонларга норасмий MIUI 12 глобал прошивкаларини ушбу ҳавола орқали SourceForge ёки мана бу ҳавола ёрдамида AndroidFileHost ресурсларидан кўчириб олиш мумкин. Аммо уларни фақат TWRP усули орқали ўрнатиш мумкин. Бунда смартфонингиз расмий кафолатдан маҳрум бўлади, шунингдек, қайта прошивкалаш натижаси учун ўзингиз масъулсиз.

ЎҚИНГ: MIUI 12’даги Super Wallpaper’ларни исталган Android-смартфонга ўрната оласиз! (тайёр ҳавола + «жонли» видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!