28-ядроли Xeon ҳамда Core i: Intel янги процессорларини намойиш қилди

  •   Saroy
  •  402
  •  09.10.2018 15:28

28-ядроли Xeon ҳамда  Core i: Intel янги процессорларини намойиш қилди

Intel компанияси Computex кўргазмасида ўзининг Xeon 28-ядроли процессорлар линейкасини намойиш қилди. Ушбу чиплар биринчи навбатда контент яратувчилар учун мўлжалланган. Уларни масалан, графика ва анимацияларни қайта ишлаш учун ҳисоблаш машиналарига ўрнатса бўлади.

Xeon W-3175X процессори Skylake / Cascade Lake архитетурасига асосланади.  Турбо-режимда у 4,3 ГГц частотасигача тезликни оширади. Чипда  блокдан ечилган множитель мавжуд, шу боис унинг тезлигини янада кучайтириш мумкин. Намойишда Intel уни 5 ГГц’гача тезлаштирди. Ушбу режимда у Cinebench бенчмаркада  7334 балл тўплади. Бу ўзининг рақиби бўлган  32 ядроли AMD Threadripper’дан  2300 баллга кўпдир.  

ЎҚИНГ:AMD Intel’ни ортда қолдирадими? Шундай бўлиши мумкинми?

Чип янги LGA3647 форматида бажарилган, Asus ва Gigabyte компаниялари аллақачон ҳамкорликда  асосий платани ишлаб чиқаришни маълум қилишган. Иссиқнинг тарқалиш даражасини кўрсатиб турувчи TDP’нинг максимал коэффициенти   265 Вт’га тенг. Бундай  процессор жиддий совутиш тизимини талаб этади.

Компаниянинг  маълум қилишича, процессор декабр ойида сотувга чиқарилади. Нархи ҳозирча номаълумлигича қолмоқда, лекин айрим экспертларнинг айтишича, у шу вақтгача энг қиммат чип ҳисобланган 18 ядроли Xeon’дан  қиммат бўлади, у  2000 доллардан сотилаётган эди.

ЎҚИНГ:Intel'ни ортда қолдирмоқчи бўлган бренд

Шу билан бирга Intel  Xeon даражасидаги иш самарадорлигини талаб этмайдиган уй компьютерлари учун   Core i процессорларининг тўққизинчи авлодини ҳам намойиш қилди. Унга Optane хотира технологияси қўшимча равишда ўрнатилган, қолаверса ядроси ҳам кўпайтирилди, Core i9 флагманида у бир йўла  18 тага кўпайган.

Шунга қарамай,  компания янги техпроцессга ўта олмади. Олдиндан буюртма бериш аллақачон очилган, сотувга чиқариш эса  19 октябрга мўлжалланган. Дастлабги хабарларга қараганда, i5-9600K (3,7 ГГц) — 262 доллар, i7-9900 — 488 доллар, i7-9800X  — 589 доллар ва i9-9980XE — 1979 доллар туради.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!