280 долларлик Vivo V7 cелфифони тақдим қилинди

280 долларлик Vivo V7 cелфифони тақдим қилинди

Секин-аста қулоққа таниш бўлиб бораётган Vivo компанияси бугун V7 смартфонини тақдим қилди. Бу гаджет автопортрет олишни хуш кўрганлар учун. Унинг "фишкаси" ҳам 24 мегапикселли аниқлигидаги, f/2.0 апертурали, фоточақноқли, портрет режимига эга олд камерасидир.

Vivo V7'нинг аппарат таъминоти учун Snapdragon 450 чипи, 4 Гб оператив ва 32 Гб доимий хотира масъул. 5,7 дюймли, FullView экранли дисплейнинг пиксел сиғими HD+ (1440х720 пикселли). Бу экран олд панелнинг 83,6% қисмини эгаллаб олган. Корпус 4-авлод Gorilla Glass ҳимоя шишаси билан қопланган.

Девайснинг аккумулятор сиғими 3000 мА соат. Бош камера эса 16 мегапикселли (f/2.0 диафрагма). Смартфон Android 7.1 Nougat тизими бошқарувида фаолият кўрсатади. microSD орқали доимий хотирани катталаштириш мумкин. Vivo V7 бармоқ излари сканерига, Bluetooth, Wi-Fi ва GPS модулларига эга.

Ўлчамлари: 149,3х72,8х7,9 мм, вазни -- 189 грамм.

Смартфон айни пайтда Осиёнинг баъзи давлатларида 280 АҚШ долларидан сотилмоқда. Декабрдан бошлаб гаджет оммавий равишда бозорларга чиқарилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.