285 долларлик Xiaomi Mi Note 4 намойишига ҳам оз вақт қолди!

  •   DiMaX
  •  1661
  •  15.11.2018 18:56

285 долларлик Xiaomi Mi Note 4 намойишига ҳам оз вақт қолди!

«Хитойча Apple» турли янги девайслари билан дунё эътиборини ўзига жалб этиб келаётир. Аммо унинг Mi Note 4 смартфони ҳақидаги илк маълумотлар анча олдин чиқа бошлаган бўлса-да, ҳануз бу модел дунё юзини кўргани йўқ.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Note 4 – Samsung AMOLED-экранига ва кучли техник таъминотга эга смартфон

Куни кеча iGeekphone нашри ушбу фаблетнинг техник хусусиятлари, тақдим этилиш вақти ва ҳатто нархи борасидаги маълумотларни ошкор этди.

Унга кўра, Xiaomi Mi Note 4 ромлари ўта юпқалаштирилган экрани «кемтик»сиз бўлиб, олд камера ва бошқа зарур датчиклар дисплей тепасидаги ҳошияда жойлаштирилган. Смартфон корпусининг орқа панели эса Mi Note 3 услубида ишланган.

Xiaomi бу гаджетининг «электрон юраги» сифатида янги Snapdragon 710 процессорини танлаган. Ишлаш самарадорлигини таъминлашда унга 6 гигабайтлик тезкор хотира ҳамкорлик қилади. Mi Note 4 доимий хотираси эса 64 ёки 128 гигабайтлик ҳажмга эга.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонингиз борми? Унда танловда қатнашиб, 10 000 доллар ютиб олинг!

Xiaomi Mi Note 4 фаблетининг 20 мегапикселли олд камераси селфи ишқибозларига хуш келишидан ташқари, юзни таниш орқали тизимни қулфдан чиқариш функциясига ҳам эга. Асосий камераси эса қўшалоқ – 12 ва 8 мегапикселлик датчикларни ўз ичига олади; унга тасвирни оптик барқарорлаштириш технологияси ҳам татбиқ этилган.

Mi Note 4 тақдимот куни аниқ бўлмаса-да, Xiaomi уни келаси ойда – 2018 йилнинг декабрида кўрсатиши айтилмоқда. Унинг нархи эса 1999 юань атрофида бўлади, дейишмоқда – бу тахминан 285 АҚШ долларига тўғри келади.

Шу пайтгача глобал бозорга тақдим этилган турли моделлардаги Xiaomi смартфонларини эса 839 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Samsung смартфонлари нархлари (2018 йил 7 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.