29 августда Xiaomi компанияси Redmi Note 8 ҳамда Redmi TV’дан ташқари яна нимани тақдим этяпти?

  •   DiMaX
  •  781
  •  26.08.2019 17:11

29 августда Xiaomi компанияси Redmi Note 8 ҳамда Redmi TV’дан ташқари яна нимани тақдим этяпти?

Xiaomi ушбу ҳафтанинг пайшанба куни Redmi Note 8 ва Note 8 Pro смартфонларини, шунингдек, Redmi TV русумли телевизорини намойиш қилади. Бугун маълум бўлишича, ушбу тадбирда яна янгиланган RedmiBook 14 ноутбуки ҳам кўрсатилади.

ЎҚИНГ: Redmi ўзининг илк ноутбукини тақдим қилди!

Инсайдерлар томонидан тарқатилган ушбу хабарни ишлаб чиқарувчи ҳам расман тасдиқлади – Weibo тармоғида бу ҳақдаги постерни эълон қилди. Унга кўра, янгиланган ноутбук 10-авлод Intel Core i7 процессорига таянади (бренднинг биринчи ноутбукида эса 8-авлод эди). Бироқ мазкур чипсетнинг 10 нанометрлик Ice Lake ёки 14 нанометрлик Comet Lake бўлиши ҳозирча ошкор этилмаётир.

Янгиланаётган RedmiBook’нинг бошқа хусусиятлари ҳамда ташқи кўриниши аввалгича қолаётир: металл корпус, юпқа ромли 14 дюймлик Full HD+ дисплей, 8 ёки 16 ГБ тезкор хотира, тўлақонли клавиатура, HDMI, USB 3.0 ва USB 2.0 портлари, шунингдек, қулоқчин учун аудиотирқиш.

Иккинчи авлод RedmiBook’нинг нархи 500-800 АҚШ доллари оралиғида бўлиши кутилмоқда. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса турли русумлардаги Asus, Acer, Lenovo, HP ва Dell ноутбукларни 2 425 000 сўмдан бошланган нархларда харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ноутбук танлашда эътиборга олиш керак бўлган 10 жиҳат

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!