29 августгача Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига улкан чегирмалар бор

  •   DiMaX
  •  1863
  •  25.08.2020 15:43

29 августгача Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига улкан чегирмалар бор

Xiaomi компанияси Россиядаги расмий онлайн-дўконида янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан чегирмалар эълон қилди. Хабарга кўра, бу ҳали арзонлатиб сотишнинг биринчи босқичи бўлиб, 29 августгача давом этади.

ЎҚИНГ: Таниқли компаниянинг 12 хил смартфонини нақ 500 долларгача чегирма билан олиш мумкин!

Мазкур акция доирасида 20 минг рублгача борувчи чегирмалар таклиф этилмоқда. Яъни, тезкор/ички хотираси тегишлича 8/256 гигабайтлик Xiaomi Mi 10 флагманини одатдаги 69 990 рубль ўрнига акция даврида 49 990 рублга олиш мумкин.

Poco F2 Pro смартфонининг 8/256 гигабайтлик варианти нархини эса 49 990 рублдан то 39 990 рублгача пасайтиришган. Эслатиб ўтамиз, бу – Хитойда тақдим қилинган флагман – Redmi K30 Pro моделининг глобал версиясидир.

AnTuTu бенчмаркининг ўтган ойдаги энг қудратли ҳамёнбоп смартфонлар глобал рўйхатида учинчи ўринни эгаллаган Redmi Note 8 Pro учун эса 5 минг рубллик чегирма бор: уни 19 990 рублга эмас, балки 14 990 рублга олиш мумкин.

Қизиқарли чегирмалар Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларидан ташқари, компания экотизимининг қолган қурилмалари – телевизор, қулоқчин, робот-чангютгич ва ҳоказолар учун ҳам амал қилади. Демак, айни дамда Россияда бўлиб турган мухлисларимиз расмий сайтдаги тегишли саҳифага мана бу ҳавола орқали ўтиб, чегирмалардан фойдаланишлари мумкин. Агар яқинларингиздан кимдир айни дамда шу мамлакатда бўлса – бу янгиликни уларга етказиб қўйсангиз ҳам бўлади.

ЎҚИНГ: Redmi ўнинчи авлод энг арзон смартфонини бирйўла MIUI 12 билан чиқарди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!