2х 16ГБ ва 4х 8ГБ оператив хотираларнинг ўйиндаги тезлиги таққослаб кўрилди

2х 16ГБ ва 4х 8ГБ оператив хотираларнинг ўйиндаги тезлиги таққослаб кўрилди

Testing Games номли YouTube канали мутахассислари 2х 16ГБ ҳамда 4х 8ГБ сиғимли жами 32ГБ оператив хотира тезлигини CYBERPUNK 2077, Shadow of the Tomb Raider, Battlefield V, Microsoft Flight Simulator, Hitman 3, Red Dead Redemption 2, Mafia Definitive Edition ва PUBG ўйинларида синаб кўришди.

ЎҚИНГ: Ҳар дақиқада 1733 доллар ишлаб топаётган етти йиллик бу ўйин сизни ҳам қизиқтиради!

CYBERPUNK 2077'да 2х 16 ГБ хотирали компьютер ўртача 100 кадр/сек. частотани қайд этган бўлса, 4х 8ГБда бундан бироз баландроқ кўрсаткич — 106 кадр/сек. қайд этилди.

Shadow of the Tomb Raider ўйнида 4х 8ГБ билан 202 кадр/сек., 2х 16ГБа эса 198 кадр/сек. тезлик кузатилган. Камдан-кам ҳолларда 4х 8ГБнинг унумдорлиги 88 кадр/сек., 2х 16ГБники эса 79 кадр/сек. тушиб кетган.

Battlefield V ўйни эса 4х 8ГБда яхшироқ ўйналади. Бунда ўртача кадр/секунд янгиланиш 193, унумдорлик эса 45 кадр/сек. 2х 16ГБда эса бу мос равишда 190 ва 14 кадр/сек.

ЎҚИНГ: PUBGB кутилмаганда номини ўзгартирди ва бир ҳафта бепул бўлди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!