3 июндаги «катта намойиш»ида Apple нималарни тақдим этяпти?

  •   DiMaX
  •  853
  •  23.05.2019 09:31

3 июндаги «катта намойиш»ида Apple нималарни тақдим этяпти?

Купертинолик корпорация дастурчиларга мўлжалланган Worldwide Developers Conference конференциясининг бу йилгисини 3–7 июнь кунлари ўтказиши ҳақида ёзганмиз. Apple одатда бошқа технологик компаниялар қатнашадиган йирик кўргазмаларда иштирок этмасдан, ўзи алоҳида анжуманлар ташкил қилади.

ЎҚИНГ: Apple рекламани «илиб қўйди»: у CES 2019 қатнашчиларини масхара қилмоқда!

Бу йилги тадбир – саноқ бўйича ўттизинчи WWDC конференцияси ҳисобланади. Apple унинг биринчи кунида йирик тақдимот тадбирини ўтказишини эълон қилди.

Корпорациянинг ўзи маълум қилишича, унда iOS, macOS, watchOS ҳамда tvOS операцион тизимлари қай йўсинда ривожлантирилиши ҳақида сўзлаб беради. Уларнинг янги талқинлари – iOS 13, macOS 10.15, watchOS 6 ва tvOS 13 ушбу тадбирда намойиш этилиши кутилмоқда.

Шунингдек, премиум тоифали Mac Pro компьютери ҳам WWDC 2019’да тақдим этилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Apple’нинг энг қудратли компьютери – модулли Mac Pro 7.1 хусусиятлари илк суратда!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!