30 апрелгача For the King ўйинини бепул олиб улгуринг! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1280
  •  25.04.2020 17:37

30 апрелгача For the King ўйинини бепул олиб улгуринг! (+видео)

Коронавирус пандемияси туфайли карантинда кишилар уйда зерикиб қолмасликлари учун турли ўйинларни бепул бериш анъанаси давом этмоқда. Epic Games Store дўкони For the King номли қадам-бақадам стратегия ўйинини вақтинча бепул қилди.

ЎҚИНГ: Steam’дан тўртта ўйинни ўз вақтида олиб, бир умр бепул ўйнанг! (+видеолар)

For the King – моҳиятига кўра қадам-бақадам жанг, стратегия ва ролли ўйин жанрлари хусусиятларининг қоришмасидир. Унда ҳар бир сеанс олдингисидан фарқланади, жойлар, бинолар ва воқеалар йўл-йўлакай тасодифий тақдим этилади.

Ўйинда якка ҳолда ҳамда онлайн тарзда биргаликда ўйнаш режимлари мавжуд. IronOak Games студияси уни бепул қўшимчалар билан таъминлаб боради; улар эса ер ости маконларини, саргузаштларни ва турли режимларни ўз ичига олади.

For the King ўйинини мана бу ҳавола орқали ўз сайтидан юклаб олсангиз бўлади. Уни фақат 30 апрель куни, Тошкент вақти билан соат 20:00 гача бепул олиш мумкин, кейин яна пулли бўлади.

ЎҚИНГ: Машҳур ва бепул мобил ўйин бўйича соврин жамғармаси миллион долларлик турнирга марҳамат!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!