30 июлда Xiaomi'нинг энг қиммат смартфони сотувга чиқарилди

30 июлда Xiaomi'нинг энг қиммат смартфони сотувга чиқарилди

Узоқ кутилганидан сўнг, Xiaomi компанияси кеча ўзининг энг қимматбаҳо ҳисобланган Xiaomi Mi 8 Explorer Edition смартфонини Хитой ҳудудида сотувга чиқарди. Бу девайс Xiaomi Mi 8 ҳамда Xiaomi Mi 8 SE моделларининг махсус талқинидир.

Барча хоҳловчилар унинг 8 гигабайтли тезкор ҳамда 128 гигабайтли доимий хотирага эга талқинини $550 доллардан харид қилишлари мумкин.

Ушбу телефоннинг дизайнида иккита ўзига хослиги бор – шаффоф материалдан тайёрланган орқа панел остига 3D-наклейка жойлаштирилган.

Девайс биз билган Xiaomi Mi 8 моделидан қисман фарқ қилади. Мисол учун, Xiaomi Mi 8'нинг бармоқ изи сканери орқа панелга жойлаштирилган бўлса, Mi 8 Explorer Edition модели датчиги экран остига жойлаштирилган.

Яна бир муҳим жиҳати шуки, Xiaomi Mi 8 Explorer Edition моделидаги қиёфани 3D сканер қилиш датчигига 33 мингта юз-қиёфа белгилари киритилган, яъни унинг текшируви янада юқори аниқликда бўлади. Бу эса фойдаланувчининг анимациялашган тасвирини ишлаш учун айни муддао, худди Apple Animoji технологияси каби.

Xiaomi Mi 8 Explorer Edition смартфони 6,21 дюймли, Super AMOLED матрицали, пиксел сиғими 2248 га 1080 та белги (FHD+) га тенг экран билан таъминланган. Экран юқорисида iPhone X флагманидаги каби кесиқ ҳам бор.

8 ядроли Qualcomm Snapdragon 845 процессоининг частота интервали 2,8 ГГц. Девайсга Adreno 630 видео картаси ҳамда 12 мегапикселли ва қўш сенсорли бош камера, 20 мегапикселли олд камера ўрнатилган.

USB Type-C порти порти орқали қувват олувчи 3000 мА соат сиғимли аккумуляторга Quick Charge 4.0+ тезкор қувватлаш технологияси жорий қилинган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!