30 йилдан сўнг: Microsoft Office бренди билан хайрлашинг!

30 йилдан сўнг: Microsoft Office бренди билан хайрлашинг!

Microsoft компанияси ўзининг Ignite 2022 конференсиясида Office брендини янгилаётганлигини эълон қилди. Тез кунда Office.com, ундан кейин эса смартфонлар ва Windows учун Office иловаси Microsoft 365 номига ўзгаради. Шунингдек, унинг логотипи, ҳамда, интерфейси ҳам янгиланади ва унга янги лента каби хусусиятлар қўшилади.

Айтиш керакки, Office ичидаги хизматлар: Word, Excel, PowerPoint ва бошқалар ўзгаришларсиз қолади, фақат энди улар Office номли эмас, балки Microsoft 365 номли пакет ичида бўлишади ва улар қаторига Clipchamp, Stream, шу билан бирга, янги Microsoft Designer иловаси ҳам қўшилади. 

Microsoft 365 ҳеч кимга бегона эмас. Компания бундан икки йил аввал ўзининг Office 365 обунасини худди шу номга алиштирган эди. 

Office бренди бутунлай йўқ бўлиб кетаётгани йўқ. Компания харидорлар ва бизнес эгаларига Office 2021 ва Office LTSC учун бир марталик сотувларни давом эттиради, лекин бу узоққа бормаслиги аниқ.

Ўзгаришлар Office.com учун жорий йилнинг ноябридан бошлаб амал қила бошлайди. Windows ва мобил смартфонлар учун Office иловаси эса 2023 йил январидан янгиланишни бошлайди.

Microsoft Office бренди 30 йил чиқарилган эди.

ЎҚИНГ: Microsoft ўзининг янги қурилмаларини тақдим этди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.