31 июлгача интернет-тўпламларни ярим нархида олинг!

  •   DiMaX
  •  1251
  •  22.07.2020 08:24

31 июлгача интернет-тўпламларни ярим нархида олинг!

Кечагина Mobiuz (собиқ Universal Mobile SystemsUMS) уяли алоқа оператори «1+1 (дақиқалар + SMS)» акциясини эълон қилган эди. Бугун, яъни 21 июль кунидан эса у ўз абонентларига яна бир қулайлик тақдим этди.

ЎҚИНГ: «MEGAbaytlar + 25%» акцияси – энди янада кўпроқ интернет!

Mobiuz абонентлари 2020 йилнинг 21 июль санасидан 31 июль санасигача 2000 ва 3000 мегабайтлик тўпламларни 30 кунга 50% чегирма билан харид қилишлари мумкин.

Яъни, шу муддат ичида 16 500 сўм эвазига 2000 МБ ва 22 500 сўм эвазига 3000 МБ олиш имкони мавжуд.

  • 2000 МБ харид қилиш учун *102*0002# теринг
  • 3000 МБ харид қилиш учун *102*0003# теринг

Тўпламлар сони чекланмаган, улар фақат жисмоний шахслар учун тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Интернетдан фаол фойдаланасизми? «GAP yo‘q» тариф режаси!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!