31 мартдан Ucell’нинг «Янада кўп ижобийлик» акцияси доимий бўлди

  •   DiMaX
  •  3149
  •  31.03.2018 17:24

31 мартдан Ucell’нинг «Янада кўп ижобийлик» акцияси доимий бўлди

Уяли алоқа операторлари ўз мижозлари учун қўшимча қулайликлар яратишда давом этмоқдалар. Жумладан, Ucell ҳам янги тариф ва акциялар тақдим этиб келаётир.

ЎҚИНГ: Ucell’нинг «Мусиқий баҳор» акцияси: Zvooq иловасида сифатли мусиқалардан бeпул баҳра олинг! (+видео)

Оператор расмий сайтида маълум қилинишича, «Ижобий» тариф режасидаги абонентлар учун тақдим этилган «Янада кўп ижобийлик» акциясининг шартлари 31 март санасидан доимий асосда йўлга қўйилган.

Шартларга кўра, «Ижобий» тариф режасидаги абонент ҳар гал ўз ҳисобини бир маротабалик:

  • 7 999 сўмдан 12 166,90 сўмгача миқдорга тўлдиришда тармоқ ичида 100 дақиқа олади;
  • 12166,91 сўмдан ортиқ миқдорга тўлдиришда тармоқ ичида 200 дақиқа + Ўзбекистон бўйича 100 SMS олади.

Ушбу бонуслар 7 кунлик муддат билан тақдим этилади.

«Ижобий» тариф режаси ҳамда «Янада кўп ижобийлик» акцияси ҳақидаги батафсил маълумотларни Ucell расмий сайтидан олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ucell’дан хушхабарлар: ҳар куни TAS-IX учун 50 МБ, Telegram учун 33 МБ!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!