31 майгача яқинларни «Қўллаб юбор»иш ва «Фойдали алмашинув» икки карра арзонлашди!

  •   DiMaX
  •  2849
  •  18.04.2020 10:01

31 майгача яқинларни «Қўллаб юбор»иш ва «Фойдали алмашинув» икки карра арзонлашди!

«Ўзбектелеком» акционерлик компанияси (Uzmobile филиали) махсус «Чексиз мулоқот» акцияси доирасида «Тунги Интернет» хизматини арзонлаштирган эди. Энди шу акция доирасига «Қўллаб юбор» ва «Фойдали алмашинув» хизматлари ҳам киритилди, дейилади расмий хабарида.

ЎҚИНГ: «ЎзМобайл» туғилган куни муносабати билан совғалар беряпти

Кеча – 17 апрель кунидан UZTELECOM ўз абонентларига «Чексиз мулоқот» акциясидаги 2 та янгиланишни тақдим этмоқда. Эндиликда «Қўллаб юбор» ва «Фойдали алмашинув» хизматлари 50% чегирма асосида акция иштирокчиларига айланди!

Демак, акция давомида сиз ўз оилангиз ва дўстларингизга ёрдам қўлини узатишингиз ва керакли ҳажмдаги мегабайтларни атиги 250 сўм эвазига ўтказиб беришингиз мумкин. Ушбу хизмат ҳақидаги батафсил маълумотни мана бу ҳавола орқали компания сайтидан олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» яна олтита сайтга киришни бепул қилди!

Шу билан бирга, ўзингизни ҳам хурсанд қилишни унутманг, дейилади хабарда. «Фойдали алмашинув» хизмати ҳам «Чексиз мулоқот» акцияси доирасига киргани боис, дақиқаларни мегабайтларга ва аксинча, мегабайтларни дақиқаларга икки баробар арзонлаштирилган нархларда алмаштириш мумкин!

«Фойдали алмашинув» хизмати хусусида батафсил маълумот билан ушбу ҳавола ёрдамида танишиб чиқасиз.

Эслатиб ўтамиз, «Чексиз мулоқот» акцияси 2020 йил 31 майга қадар амал қилади.

ЎҚИНГ: ТЎЛИҚ РЎЙХАТ: Коронавирус туфайли операторларимиз қайси сайтларни бепул қилишди?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.