31 хил Xiaomi ва Redmi смартфонига аллақачон MIUI 12 тарқатилмоқда!

  •   DiMaX
  •  3112
  •  04.12.2020 16:43

31 хил Xiaomi ва Redmi смартфонига аллақачон MIUI 12 тарқатилмоқда!

Аввалроқ биз учинчи тўлқинда барқарор MIUI 12 прошивкасига янгиланаётган смартфонлари рўйхатини чиқарган эдик. Xiaomi компанияси эса халқаро бозордаги MIUI 12 глобал прошивкаси тарқатилган моделларнинг янгиланган рўйхатини тақдим этган.

ЎҚИНГ: Глобал бозордаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига жами 76 та барқарор MIUI 12 прошивкалари чиқди (тўлиқ рўйхат)

Ҳозирги кунга келиб эса, Android операцион тизимининг турли талқинларига асосланган MIUI 12 график қобиғи аллақачон 31 моделдаги смартфонга тақдим этилган. Компания бу тўғрида Twitter тармоғидаги расмий MIUI саҳифси орқали хабар берди.

Шундай қилиб, шу кунгача ўн иккинчи авлод график интерфейсли прошивкагача янгиланаётган смартфонлар рўйхати қуйидагича:

Агарда шу моделлардан бирига мансуб смартфон ишлатаётган бўлсангиз, тизим янгиланишларини текшириб кўринг. Бордию сизга MIUI 12 прошивкаси ҳали келмаган бўлса, хавотир олманг – апдейт босқичма-босқич тарқатилмоқда.

Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Redmi 9 Power намойиш куни маълум: буниси қанақа смартфон бўлди энди?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!