32 МПлик селфи-камерали Redmi Y3 тақдимот кунини Xiaomi расман эълон қилди

  •   DiMaX
  •  1348
  •  16.04.2019 17:51

32 МПлик селфи-камерали Redmi Y3 тақдимот кунини Xiaomi расман эълон қилди

Xiaomi корпорациясининг Redmi S2 русумли смартфони Ҳиндистонда Redmi Y2 модели сифатида тақдим этилганидан хабарингиз бор. Унинг «авлод»и ҳақида кейинги кунларда тарқалган миш-мишлар рост бўлиб чиқди – Redmi Y3 ҳам тайёр!

ЎҚИНГ: "Малика"даги "селфи-киллер" — Redmi S2'ни ўрганамиз

Компаниянинг Ҳиндистон бўлинмаси кеча бу ҳақдаги расмий постерини ўз Twitter-аккаунти орқали эълон қилди. Унга кўра, Redmi Y3 смартфонини 24 апрелдаги тадбирда намойиш этишади.

Расмий постерга қараганда, Redmi Y3 дисплейи томчисимон «кемтик»ли бўлиб, у ерда 32 мегапикселлик олд камера жойлашади. Афсуски, Xiaomi унинг бошқа хусусиятларини маълум қилмаган.

ЎҚИНГ: «Жонли» фото: Xiaomi ходими камераси корпусдан чиқувчи, SD 855 чипли Redmi флагманини «сотиб қўйди»!

Ўтган йилги ҳолатдаги сингари, бу смартфон ҳам Ҳиндистондан ташқарига Redmi S3 номи остида чиқарилиши кутилмоқда. Яна айрим миш-мишларга қараганда, глобал бозорга Redmi 7 Pro модели сифатида айни шу смартфон бўлади.

«Суперселфи»лар олувчи Redmi Y3 смартфонининг нархи ҳозирча номаълум, айрим Xiaomi телефонларини эса 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi еттита русумдаги Redmi смартфонларини қўллаб-қувватлашни тўхтатди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.