33 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига ҳозироқ MIUI 12 ўрната оласиз! (тайёр ҳаволалар)

  •   DiMaX
  •  13946
  •  29.04.2020 14:59

33 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига ҳозироқ MIUI 12 ўрната оласиз! (тайёр ҳаволалар)

Xiaomi куни кечагина ҳамда MIUI 12 график қобиғини тақдим этган ва илғор жиҳатлари сабабли уни iOS операцион тизимига тенг, дея мақтанмоқда. Расмий намойишдан ҳам аввал компания MIUI 12 бета-тестини ва унга янгиланувчи смартфонларни расман эълон қилган. Шунингдек...

ЎҚИНГ: MIUI 12 «супер обой»лари тушадиган смартфонлар рўйхати + «жонли обой»ларни юклаб олиш учун ҳаволалар

MIUI 12 ҳозирча фақат Хитойдаги бета-тестерларга тақдим этилган бўлса-да, XDA-Developers ресурси унинг бошқа ҳудуддагилар ҳам ўрнатиб олишлари мумкин бўлган бета-версияларига ҳаволаларни эълон қилган. Ушбу прошивкалар, Xiaomi ва Redmi смартфонларининг моделига боғлиқ ҳолда, Android 10 ёки Android 9 операцион тизим талқинларига асосланган.

Таъкидлаш керакки, ушбу прошивкалар аслида хитойча смартфонларга мўлжалланган, демак, уларни фақат TWRP усули орқали ўрнатиш мумкин. Бунда смартфонингиз расмий кафолатдан маҳрум бўлади, шунингдек, қайта прошивкалаш натижаси учун ўзингиз масъулсиз.

Яна бир жиҳатини ҳисобга олинг: Хитой учун мўлжаллангани боис, бу прошивкаларда Google Play каталоги ҳамда Google сервислари ҳам мавжуд эмас. Тиллар борасида ҳам иккитагина вариант – инглизча ва хитойчадан бирини танлашга тўғри келади.

Англаган бўлсангиз керак: ушбу бета-версия MIUI 12 имкониятларини синаб кўришга сабри чидамаётган ишқибозлар учунгина тақдим этилган. Агар смартфонингиз модели тегишли рўйхатга кирган бўлса, сиз бу прошивка ёрдамида Super Wallpaper функциясини ҳам ишлатиб кўра оласиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi расман Mi Note 10 Lite тақдимотини эълон қилди ва илк суратини кўрсатди

Демак, қуйида келтирилган русумлардаги Xiaomi ва Redmi смартфонларига, ҳар бирининг номига жойланган ҳавола орқали MIUI 12 бета-версиясини юклаб олиш мумкин:

  1. Mi 9
  2. Mi 9 SE
  3. Mi 9 Lite
  4. Mi 9 Pro
  5. Mi Mix 2
  6. Mi Mix 2S
  7. Mi Mix 3
  8. Mi 10
  9. Mi 10 Pro
  10. Mi 8
  11. Mi 8 SE
  12. Mi 8 Lite
  13. Mi 8 Pro
  14. Mi Note 3
  15. Mi Max 3
  16. Mi 6
  17. Mi 6X
  18. Mi Note 10
  19. Mi 8 Explorer Edition
  20. Mi CC9 Meitu Edition
  21. Redmi Note 8 Pro
  22. Redmi K20 / Mi 9T
  23. Redmi K20 Pro / Mi 9T Pro
  24. Redmi Note 7 / 7S
  25. Redmi K30 5G
  26. Redmi K30 4G / Poco X2
  27. Redmi Note 7 Pro
  28. Redmi Note 5 AI / Redmi Note 5 Pro (Whyred)

Эътибор берган бўлсангиз, рўйхатга нисбатан эски моделлар ҳам кирган; уларнинг хитойча ва глобал версияларини ҳам ҳисоблаганда, жами 33 хил смартфонга MIUI 12 бета-версияси чиққан.

Эслатиб ўтамиз: юқоридагилардан ташқари, биз Xiaomi ва Redmi смартфонларининг расмий прошивкалари «хазинаси»ни ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: «Қоч йўлдан, Redmi!» – энг арзон, тағин NFC ва 120 Гц экранли, квадрокамерали 5G-смартфон сотувга чиқди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!