340 долларлик Realme 7 5G смартфонини 2 кун давомида атиги 200 долларга олиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  958
  •  20.01.2021 10:58

340 долларлик Realme 7 5G смартфонини 2 кун давомида атиги 200 долларга олиш мумкин!

Ўтган йилнинг ноябрида OPPO компаниясининг арзончи суббренди Европада ўзининг Realme 7 5G моделини намойиш қилган эди. Ушбу қурилма 279 евро (тахминан 340 АҚШ доллари) нархи билан энг арзон 5G-смартфон бўлган.

ЎҚИНГ: realme 7 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Компания ўзининг AliExpress савдо майдончасидаги расмий дўконида акция жорий этди – унда Realme 7 5G смартфонини махсус нархда таклиф қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Realme 7 5G диагоналига 6.5 дюймлик, IPS матрицали LCD-экранга эга. Дисплейининг тасвир аниқлиги FHD+ форматида бўлса, кадр янгиланиш частотаси 120 герцлик; ундаги тирқишга 16 мегапикселлик селфи-камера ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Realme ва Redmi’ларнинг ҳамёнбоп 5G-смартфонлари кушандасини Samsung тайёрламоқда!

Realme 7 5G моделининг «электрон юраги» – 7 нанометрлик, ўзида 5G-модемли MediaTek Dimensity 800U процессоридир. Смартфон ток сиғими 5000 мА/соатлик, 30 ваттлик тезкор қувватланувчи аккумулятори билан ҳам мақтана олади. Квадрокамераси 48 + 8 + 2 + 2 мегапикселлик датчикларни ўз ичига олувчи қурилма 6/128 гигабайтлик хотирага ва Android 10 операцион тизимига эга.

AliExpress интернет-дўконида Realme 7 5G смартфони учун 219 долларлик нарх белгиланган. Лекин кикки кун давомида унинг харидида 20 долларлик чегирма купони амал қилади. Демак, уни бор-йўғи 199 долларга олиш учун шу мана бу ҳавола орқали ўтиб, буюртма беришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi янги рекорди билан Realme’ни «жойига ўтирғизиб» қўйди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.