36 ёшга тўлган Павел Дуров соғлом бўлиш ва ёш кўриниш сирларини очди

  •   DiMaX
  •  1498
  •  10.10.2020 17:46

36 ёшга тўлган Павел Дуров соғлом бўлиш ва ёш кўриниш сирларини очди

Telegram мессенжери қанчалик оммабоп бўлса, унинг асосчиси Павел Дуров ҳам шунчалик машҳур. Бугун – 2020 йилнинг 10 октябрида у 36 ёшга тўлди; шу муносабат билан соғлом ва ёш кўриниш борасидаги маслаҳатларини эълон қилди.

ЎҚИНГ: 35 яшар, кўринишидан моделларга ўхшайдиган Telegram асосчиси — Павел Дуров ҳақида 10 факт

Дуровнинг мақоласини Telegram Uzbekistan ўзбекчалаштириб эълон қилган ва унда шундай дейилади:

Мен 36 ёшдаман ва баъзи одамлар мен ўз ёшимдан ёшроқ кўринишга қандай эришганимни сўрашади. Мен худди шу саволни яхши кўринишга эга бўлган кўп одамларга берган эдим (Жаред Летодан тортиб 50 ёшда 25 ёшга ўхшаган баъзи фитнес-мураббийларигача). Барча ёш кўринадиган одамлар қуйидаги қоидаларга риоя қилмоқдалар:

  1. Спиртли ичимликлар ИЧМАСЛИК.

Бир-бир истиснолар бўлиши мумкин, аммо умуман олганда, спиртли ичимликлар (ўзига ўргатиб қўядиган бошқа моддалар сингари) одамларнинг соғлиғини заифлаштиради ва ёшини каттароқ кўрсатади.

  1. КЎП ухлаш.

Уйқу пайтида тана ўзини қайта тиклайди. Шундай экан, бу вақтни ундан айирманг: ҳафта давомидаги уйқусизликни дам олиш кунларидаги тўйиб ухлаш билан қоплаб бўлмайди.

  1. Керагидан ортиқча EМАНГ.

Ортиқча вазн одамларни ёши каттароқ қилади ва ўнлаб касалликларга олиб келади. Мен одатда кунига икки марта 6 соатлик танаффус билан ёки кунига бир марта, орада ҳеч бир тамаддисиз овқатланаман. Кунига уч мартадан ортиқ овқатланиш – шунчаки (ёмон) одат.

  1. Жисмоний МАШҚ ҚИЛИШ.

Ўртача, аммо мунтазам жисмоний машқлар одамга соғлом ва узоқ умр кўришга имкон беради. Шахсан мен кўп кардиомашқ қилмайман (мен тоза ҳавода юришни/велосипедда учишни/сузишни хуш кўраман) ва ўртача вазндан фойдаланишни афзал кўраман.

  1. Стрессни ЧEКЛАШ.

Бир яхши фикрни тушунишга ёрдам берадиган психологик ёндашувлар мавжуд: барча содир этаётган воқеалар фақат яхшиликкадир. Салбий визуализация ва умумий бепарволик каби стоик усуллар ҳам иш беради. Табиатга яқин яшаш юқорида айтилганларга қўшилиб ёрдам беради.

  1. Гўшт ИСТEЪМОЛ ҚИЛМАНГ.

Денгиз маҳсулотлари ва ёввойи овланган балиқларни истеъмол қилиш яхши, лекин етиштирилган қизил гўшт — бу ёшроқ кўринишга эга бўлган одамларнинг аксарияти воз кечадиган танловдир. Менимча, бундай гўштнинг зарарли хусусияти чорва молларини кўпайтириш ва ўлдириш (ўсиш гормонлари, озуқа ва ҳ.к.) билан боғлиқ.

  1. ЁЛҒИЗЛИКда яшаш.

Ажабланарлиси шундаки, мен суҳбатлашган барча ўрта ёшли ёшлар умрининг кўп қисмини ёлғиз яшаган. Бу уларнинг бошқа одамнинг ухлаш/овқатланиш/хулқ-атворидан мустақиллиги натижаси бўлиши мумкин. Ёки, эҳтимол, зарарли ижтимоий нормалардан мустақил бўлган одамлар шунчаки шахсий ҳаётларида ҳам мустақил бўлишади.

Қизиғи шундаки, ушбу тавсияларнинг аксариятига илмий жиҳатдан асослар топиш мумкин (ҳатто сўнгги маслаҳат ҳам асосли: ёлғиз ухлаш уйқу сифатини яхшилаганлигини кўрсатадиган бир нечта тадқиқотлар мавжуд). Мен 10 йилдан кўпроқ вақт давомида ушбу кўрсатмаларга риоя қилиб келмоқдаман. Тан оламан, ишимнинг моҳияти туфайли «кўпроқ уйқу» деган кўрсатмага риоя қилиш – мен учун энг қийинидир.

Агар сиз менинг ёшимнинг ярмида бўлсангиз ва энг муҳим нарса нима деб ўйлаётган бўлсангиз, унда:

ҲEЧ ҚАЧОН СПИРТЛИ ИЧИМЛИК ИЧМАНГ.

Спиртли ичимликлардан воз кечганингиздан сўнг, сиз ўзингиз учун нима яхши ва нима ёмон эканлигини айтиб берадиган сезгингизни (ички ҳис, интуиция) бўғишни тўхтатасиз. Сиз ўзингиз билишингиз керак бўлган ҳамма нарсага ўзингиз етишасиз ва бошқаларнинг маслаҳатига боғлиқ бўлмайсиз.

ЎҚИНГ: Миллиардер ҳақида миллиардларга тенг фактлар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.