360 GO – 4К форматидаги панорама видеоларни ёзадиган экшен-камера (Видео)

360 GO – 4К форматидаги панорама видеоларни ёзадиган экшен-камера (Видео)

Бугунги кунда виртуаллик реаллик IT-саноатидаги энг тез ривожланаётган соҳалардан бири эканлиги барчага маълум. StepOn Technology компанияси VR-контент тайёрлашга мўлжалланган 360 GO экшен-камерасини тақдим қилди.

Гаджетнинг корпуси унчалик катта эмас, ихчам форм-факторда ишланган, у 4К (Ultra HD) форматидаги панорама видеоларни ёзишга хизмат қилади. Камера бир нечта ишлаш режимларига эга, 1200 мА/ст сиғимидаги батареядан қувватланади (ушбу қувват ёрдамида 2 соат давомида тасвирга олиш мумкин). Қурилмага турли аксессуарларни улаш мумкин. 360 GO корпуси мустаҳкам материаллардан тайёрлангани сабабли, ундан турли шароитларда фойдаланса бўлади. Мисол учун, камера орқали 30 метр сув остида тасвирга олиш ёки уни турли квадрокопер ёки дронларга ўрнатиш мумкин.

Қурилмага 8 МПли CMOS сенсор ҳамда диафрагмаси f/2.0 ва обзор бурчаги 220 градус бўлган кенг бурчакли объектив ўрнатилган. microSD-карта слоти, HDMI ва micro-USB портлари кўзда тутилган. Камера Wi-Fi модули билан жиҳозманган.

Экшен-камера ноябрь ойида сотувга чиқарилади. Нархи 700 АҚШ долларини ташкил қилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!