3687 мАс батареяли Phone 12 Pro Max автономлиги юқорими, ёки 5000 мАс аккумуляторли Galaxy S21 Ultra? («Жонли» тест видеоси)

  •   DiMaX
  •  1586
  •  03.03.2021 16:15

3687 мАс батареяли Phone 12 Pro Max автономлиги юқорими, ёки 5000 мАс аккумуляторли Galaxy S21 Ultra? («Жонли» тест видеоси)

 iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro автономлик тестида нафақат Android-смартфонларга, балки ҳатто бултурги айфонларга ҳам мағлуб бўлган эди. Бироқ iPhone 12 Pro Max автономлигини Galaxy S21 Ultra флагманиники билан таққослаб кўриб, PhoneBuff канали муаллифлари ҳайрон қолишди...

ЎҚИНГ: 108 МПлик Galaxy S21 Ultra ҳамда 12 МПлик iPhone 12 Pro Max камера жанги (видео)

Apple’нинг айни дамдаги энг кучли смартфони бўлган ушбу модел 3687 мА/соатлик бўлса-да, нақ 5000 мА/соатлик Samsung флагманидан устун келди! Роботлаштирилган манипуляторларни қўллаган ҳолда бу икки қурилмани тест қилиб кўрган тадқиқотчиларнинг ўзлари ҳам бундай натижани кутмаган бўлсалар керак.

Мана, синов жараёнлари акс этган видеолавҳани томоша қиламиз:

Кўриб турганингиздек, Galaxy S21 Ultra қуввати буткул тугаганида iPhone 12 Pro Max аккумуляторида ҳали 10% заряд қолган. Бир қарашда фарқ унча катта эмасдек, бироқ шу қолган қувватнинг ўзиёқ бир соат браузер ёки Instagram титкилашга, ё бўлмаса бир соатга яқин GPS модулини ишлатишга етади.

Адолат юзасидан айтиб ўтиш керакки, Samsung флагманининг нафақат батарея ток сиғими, балки экрани рақибиникидан каттароқ. Унда тасвир аниқлиги ҳам юқорироқ, тағин кадр янгиланишининг 120 герцлик частотасини қўллаб-қувватлайди.

ЎҚИНГ: Galaxy S21 Ultra янги рейтингда атиги 17-ўрин билан Samsung обрўсини бир пул қилди!