38 моделдаги Xiaomi смартфони барқарор MIUI 10 прошивкасигача янгиланмоқда (тўлиқ рўйхат)

  •   DiMaX
  •  1820
  •  05.01.2019 18:28

38 моделдаги Xiaomi смартфони барқарор MIUI 10 прошивкасигача янгиланмоқда (тўлиқ рўйхат)

Xiaomi корпорацияси ўз мобил қурилмалари учун MIUI 10 график қобиғини 2018 йилнинг 31 майида расман намойиш этганди. Аммо унга асосланган якуний прошивкаларни турли русумлардаги смартфонларга тарқатиш эса сентябрдан бошланган.

ЎҚИНГ: Яна учта Xiaomi смартфони барқарор глобал MIUI 10’гача янгиланмоқда!

Манбаларнинг хабар беришича, «Хитойча Apple» ўзининг 38 та русумдаги смартфонини якуний версиядаги MIUI 10 прошивкасигача янгиламоқда. Телефоннинг моделига қараб, улар ҳар хил талқиндаги Android операцион тизими базасида ишлаб чиқилган.

Хулласи калом, айни кунларгача MIUI 10 график қобиғидаги якуний прошивка қуйидаги смартфонлар учун тарқатилаётир (рўйхат алифбо тартибида тузилган):

  1. Mi 4
  2. Mi 4C
  3. Mi 4S
  4. Mi 5
  5. Mi 5s
  6. Mi 5s Plus
  7. Mi 6
  8. Mi 6X
  9. Mi 8
  10. Mi 8 Explorer Edition
  11. Mi 8 Lite
  12. Mi 8 SE
  13. Mi Max
  14. Mi Max 2
  15. Mi Max 3
  16. Mi MIX
  17. Mi MIX 2
  18. Mi MIX 2S
  19. Mi MIX 3
  20. Mi Note 2
  21. Redmi 3S
  22. Redmi 4
  23. Redmi 4A
  24. Redmi 4X
  25. Redmi 5
  26. Redmi 5 Plus
  27. Redmi 5A
  28. Redmi 6
  29. Redmi 6 Pro
  30. Redmi 6A
  31. Redmi Note 3
  32. Redmi Note 4
  33. Redmi Note 4X (MediaTek)
  34. Redmi Note 4X (Qualcomm)
  35. Redmi Note 5
  36. Redmi Note 5A
  37. Redmi Pro
  38. Redmi S2

Ушбу русумлардаги қурилмалар MIUI 10 базасидаги прошивкагача янгилана бошлаган, аммо бу апдейт босқичма-босқич тарқатилаётгани боис, Ўзбекистондаги фойдаланувчиларга сал кейинроқ келиши ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Xiaomi ҳеч қачон MIUI 10’гача янгиланмайдиган 20 та моделдаги смартфонларини эълон қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!