390 доллардан бошланувчи Nubia Red Magic Mars чиқди: 10 ГБгача «оперативка»ли ўйинбоп смартфон!

  •   DiMaX
  •  1034
  •  30.11.2018 18:17

390 доллардан бошланувчи Nubia Red Magic Mars чиқди: 10 ГБгача «оперативка»ли ўйинбоп смартфон!

ZTE корпорациясига қарашли Nubia компанияси, ниҳоят, иккинчи ўйинбоп смартфони – Red Magic Mars моделини расман тақдим этди. Мазкур қурилма аввалроқ Хитойдаги краудфандинг сайтида сотувга чиқиб ҳам улгурганди.

ЎҚИНГ: Бенчмаркда Xiaomi Black Shark Helo ҳамда Huawei Mate 20’лардан устун келган флагман билан танишинг!

Red Magic Mars диагоналига 6 дюймлик, чўзинчоқ шаклли IPS-дисплейга эга, унинг тасвир аниқлиги 2160x1080 пиксел. Snapdragon 845 процессорли бу геймерофон тезкор/доимий хотираси ҳажмига кўра 6/64, 8/128 ва 10/256 гигабайтлик  модификацияларда тақдим этилган, аммо уларга хотира картаси қўйиш имкони йўқ.

Сувли совитиш тизимидан ташқари Red Magic Mars ҳаво орқали ҳам совитилади. Аммо бунда вентилятор қўлланмасдан, шунчаки корпуснинг юқори ва пастки қисмларида ҳаво айланиши учун тирқишлар очилган, холос. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, улар эвазига ҳароратни 13,2 даражагача пасайтириш мумкин.

Бу смартфонни горизонтал ҳолатда ушлаганингизда, корпуснинг ўнг қиррасидаги иккита сенсор ҳудуд ўйинларда бошқарувчи тугмача сифатида хизмат қилади.

Шунингдек, геймерофонда 4D Shock тизими ҳам мавжуд – ўйинлардаги динамик саҳналарда мос равишда корпус ҳам титрайди.

ЎҚИНГ: Ўйин смартфонларининг келажаги порлоқми?

Red Magic Mars энг сўнгги талқиндаги – Android 9.0 Pie операцион тизим бошқаруви остида ишлайди. Компания дастурчилари ундаги Red Magic OS UI график қобиғига тезкор созламалар панелини ҳам қўшишган. Улар орқали тезкорлик билан дисплей ёрқинлигини созлаш, процессорнинг зўриқиш даражасини кўриш ва ўйиннинг маълум саҳналарини видео тарзида – геймплей ёзиб олиш мумкин.

Металл корпуснинг орқа панелида 16 мегапикселли, f/1.8 диафрагмали якка модулга эга камера, унинг устидаги фоточақноқ ҳамда остидаги бармоқ изи сканери – барчаси олти бурчакли шаклда ишланган. RGB-чироқли чизиқлар эса унга ўзгача жанговарлик бахш этиб турибди. Олд камераси эса 8 мегапикселлик датчикка эга.

Nubia компанияси ушбу смартфон дизайнига унчалик кўп ўзгартириш киритмаган: унинг ташқи кўриниши биринчи авлод – Red Magic геймерофонидан анча фарқланмайди. Red Magic Mars қора ва қизил рангли корпусларда чиқарилмоқда, шунингдек, фақатгина 10/256 гигабайтлик илғор талқини камуфляж тусида ҳам тақдим этилган.

Red Magic Mars автономлиги учун 3800 мА/соатлик аккумулятор масъул. Унга стереодинамиклар ўрнатилган, қулоқчинда виртуал 7.1-каналли овоз етказиб берувчи технология ҳам жорий этилган. Аммо смартфонда 3.5 миллиметрлик аудиотирқиш йўқ – унинг учун алоҳида сотилувчи переходник ҳам ишлаб чиқилган. Мазкур қўшимча жиҳоз аудиотирқишдан ташқари USB Type-C портига ҳам эга бўлиб, унинг ёрдамида бир вақтнинг ўзида қулоқчиндан ҳам фойдаланиш, яна смартфонни қувватлаш имкони бор.

Шунингдек, айнан Red Magic Mars модели учун Nubia тақдим этган бошқа аксессуарлар ҳам бор: ғилоф, қулоққа кириб турувчи қулоқчин ва унга уланувчи микрофон (бунақаси бўлмаган!)...

Лекин энг қизиғи – смартфонга симсиз уланувчи геймпад: у триггер, бампер, стик ҳамда йўналиш тугмачаларига эга.

Хитойнинг ўзида 6/64 ГБ хотирали Nubia Red Magic Mars нархи 2699 юандан бошланади, бу тахминан 390 АҚШ долларига тенг. 8/128 ГБлик «ўрта» конфигурациядагиси 460 доллар, 10/256 ГБлик илғор версияси эса 575 доллар туради. Мазкур смартфоннинг ташқи бозорга қачон ва қандай нархларда чиқарилиши ҳозирча номаълум, аммо ўйин ишқибозлари учун биз бошқа ечимни таклиф этамиз. Яъни, 2018 йилнинг апрелидан то октябригача бенчмаркларда Android-смартфонларнинг энг зўри сифатида «тахтдан тушмай» келган Xiaomi Black Shark модели бор. Айни шу геймерофоннинг глобал версиядаги, 6/64 гигабайтлик хотирага эга талқинини Terashop.uz интернет-дўконимиздан 3 849 000 сўмга харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларини Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 20 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!