394 долларлик Redmi K30 Pro минг долларлик iPhone 11 Pro Max’ни жангга чорлади! («жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  2903
  •  03.06.2020 16:56

394 долларлик Redmi K30 Pro минг долларлик iPhone 11 Pro Max’ни жангга чорлади! («жонли» видео)

Яқинда биз 900 долларлик OnePlus 8 Pro тезкорлигини ундан бир ярим баравар қиммат Samsung Galaxy S20 Ultra’ники билан таққослаб кўрсатилган видеони эълон қилган эдик. Энди эса арзончи хитойликларнинг флагманини америкаликларнинг энг зўр смартфони билан солиштирамиз.

ЎҚИНГ: Тўрт йил аввалги смартфон барча iPhone ва iPad’лардан устун келди! (AnTuTu рейтинги, 2020 йил май)

Redmi K30 Pro модели тақдим этилганида, хотира конфигурациясига кўра унга 423 – 522 АҚШ доллари миқдорида нарх белгиланган. Энг кучли Android-процессорга, яъни Qualcomm компаниясининг Snapdragon 865 платформасига эга бўлган бу энг арзон смартфон нархи кейинчалик янада – 394 долларгача пасайтирилган.

TechNick номли YouTube-канал муаллифи шу арзон флагманнинг самарадорлигини нархи минг доллардан бошланувчи iPhone 11 Pro Max билан солиштириб кўрсатди. Тажриба жараёнида блогер ҳар иккала моделни турли сценарийларда синаб, шу жумладан бир хил иловаларни ишга тушириб кўрган.

Иккала девайснинг «совуқ старт», яъни орқа фонда ишлаб турган иловаларсиз ёқилиши текширилганида, Redmi K30 Pro бунга атиги 16 сония сарфлаган, рақибига эса бунинг учун 25 сония керак бўлган.

Синовнинг иккинчи босқичида блогер 27 хил илованинг кетма-кет очилиш вақтини текширган. Уларнинг йигирматасида хитойликларнинг смартфони рақибини енгган, iPhone 11 Pro Max эса айрим ўйинларни очишдагина устун келган.

Сўнгги имтиҳонда эса йиғиб қўйилган – ўчириб юбормасдан орқа фонда ишлаб турган дастурлар сони текширилган. Бунда купертиноликлар вакили 7:2 ҳисобида ғолиб келган.

Умумий натижаларга кўра, Redmi K30 Pro смартфони замонамизнинг энг кучли мобил процессорига эга бўлган Apple флагманини 23:15 ҳисоби билан мағлуб этган. Қойилмисиз?

ЎҚИНГ: Redmi K30 Pro олган яхшими ёки Xiaomi Mi 10 Pro? «Жонли» видеода таққослаймиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!