3D принтер орқали iPhone SE+ 5G'нинг қолипи ясалди

3D принтер орқали iPhone SE+ 5G'нинг қолипи ясалди

iPhone SE'нинг 2022 йилги версияси ўлчамлари ҳамда умумий дизайни аввалги 2020 йилги моделники билан ўхшаш бўлади. Бироқ олд панелдаги қалин ромлар қурилмадан олиб ташланиши ҳам мумкин. 

3D принтерда ясалган смартфон қолипида “УЙ“ тугмаси йўқ. Демак, янги iPhone SE+ модели iPhone 8'га эмас, балки iPhone X'га ўхшайди. Шундай бўлса-да, “Уй“ тугмасининг йўқлиги SE+ бармоқ изи сканеридан Face ID'га ўтишини кафолатламайди. 

Бошқа барча тугмалар ўз ўрнида қолган. Ҳатто телефоннинг ўлчамлари ҳам бир хил - 138,4 х 67,3 х 7,3 мм. Эҳтимол ҳозирги SE учун ишлаб чиқилган ғилофлар янги моделга ҳам мос келиши мумкин. 

Миш-мишларга кўра, iPhone SE+ март ёки апрель ойларда янги iPad Air билан бирга тақдим этилади. 

ЎҚИНГ: Барча iPhone 14 моделлари 120Hz янгиланиш частотасида ишловчи дисплей билан жиҳозланади 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!