3D-принтерда тарихдаги энг йирик объектни чоп этишди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  408
  •  14.10.2019 12:08

3D-принтерда тарихдаги энг йирик объектни чоп этишди! (+видео)

Кейинги йилларда 3D-принтер ёрдамида турли буюмлар ишлаб чиқариш оммалашган. Жумладан, бразилиялик эркакнинг юзини тиклашда ундан фойдаланилгани, исроилликлар эса 3D-принтерда одам тўқимасидан жонли юрак чоп этишгани ҳақида ёзганмиз.

ЎҚИНГ: ТАТУ ўқитувчи ва талабалари 3D-принтер орқали ҳаракатланадиган махсус робот яратди

Америкаликлар энди вазни 2,2 тонна, узунлиги салкам етти метрлик кемани 3D-принтер орқали чоп этишди. Бу – инсоният тарихида шу кунгача мазкур усулда ишлаб чиқарилган энг йирик объектдир.

Тажриба АҚШнинг Мэн штати университетидаги Илғор тузилмалар марказида бўлиб ўтди. Бунинг учун муҳандислар дастлаб энг йирик полимер 3D-принтер прототипини яратишди, кейин эса унда кемани чоп қилишди.

Буларнинг барчаси учун 72 соат вақт кетган, аммо қуйидаги видеода бу жараённи тезлаштирилган режимда кўришингиз мумкин:

Айтиш керакки, 7 метрлик кема – ҳали ушбу 3D-принтер имкониятларининг бир қисми, холос. Мазкур қурилма ёрдамида узунлиги 30 метргача, эни 6,7 метргача, баландлиги эса 3 метргача бўлган объектларни чоп этиш мумкин.

Ўзбекистонда ҳали бу каби технологиялар унчалик ривожланмаган, қоғозга чоп этувчи турли принтерларни эса 845 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Видео: Олимлар 300 миллион йиллик жониворни «тирилтиришди»!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!