4 ГБ "оперативка", кучли камерали ҳамёнбоп Samsung Galaxy On Max сотувга чиқди

4 ГБ

Samsung Electronics компанияси ўтаётган ҳафтада янги Android смартфонни сотувга чиқарди. Ҳамёнбоп гаджет "Galaxy On" туркумига мансуб бўлиб, Galaxy On Max номини олган.

Samsung Galaxy On Max жиҳатларига кўра Galaxy J7 Max смартфонини эслатиб юборади. Мисол учун, бу смартфонда ҳам селфи-камерага хизмат қилувчи олд фоточақноқ мавжуд. Бироқ, Galaxy On Max орқа панелдаги огоҳлантиришлардан хабар берувчи, бош камера атрофини ўраб олган светодиодли Smart Glow 2.0 LED ҳалқасидан маҳрум бўлган.

Металл корпусли Samsung Galaxy On Max 5.7 дюймли, 2.5D шаклидаги шиша билан қопланган FHD (1080p) сиғимли экран, 8 ядроли Helio P25 чипи, Mali T880 видео-картаси билан таъминланган. Девайс 4 гигабайтли тезкор ва 32 гигабайтли доимий хотирага эга. Қўшимча хотира бўлмачаси 256 гигабайтгача бўлган флешкани ўқийди.

Samsung Galaxy On Max сиғими электр токи 3,300 мА соат бўлган аккумулятордан қувват олади.

Samsung Galaxy J7 Pro каби, янги гаджет учун ҳам ёруғлик линзалари ҳажми f/1.7 ва  F/1.9 бўлган 13 мегапикселли бош ҳамда олд камера сенсорлари танланган. Уларнинг ҳар иккаласи фоточақноққа эга.

2 та SIM-картали Samsung Galaxy On Max  Android 7.0 Nougat операцион тизими бошқарувида ишлайди ҳамда алоқанинг WiFi, Bluetooth 4.1, LTE, A GPS тармоқларида ишлайди. Смартфонда бармоқ излари сканери мавжуд. Бу сканердан Samsung Pay Mini тизимида фойдаланиш мумкин.

Samsung Galaxy On Max 260 АҚШ долларидан ҳозирча Ҳиндистонда сотилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!