4 июлгача барқарор MIUI 12’га янгиланган ва тез орада янгиланадиган барча Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхати

  •   DiMaX
  •  4413
  •  04.07.2020 09:36

4 июлгача барқарор MIUI 12’га янгиланган ва тез орада янгиланадиган барча Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхати

Xiaomi корпорацияси ўзининг 13 та русумдаги смартфонларига барқарор MIUI 12 прошивкаларини тарқата бошлаган эди. Лекин компания 16 хил қурилмаларини ушбу талқиндаги мунтазам янгиланишлардан маҳрум этган.

ЎҚИНГ: Фақат мана шу смартфонларгина MIUI 12’нинг турли янги имкониятларига эга бўлар экан!

Androidcentral нашри глобал ва барқарор MIUI 12 асосидаги прошивкалар аллақачон тарқатилаётган ҳамда ушбу апдейтни яқин орада қабул қиладиган смартфонларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, шу бугунгача қуйидаги смартфонлар учун барқарор версиядаги MIUI 12 прошивкалари ишлаб чиқилган ва тарқатилмоқда:

  1. Xiaomi Mi 10 Pro
  2. Xiaomi Mi 10
  3. Xiaomi Mi Note 10 Lite
  4. Xiaomi Mi 9
  5. Xiaomi Mi 9 Pro 5G
  6. Xiaomi Mi 9T
  7. Xiaomi Mi 9T Pro
  8. Redmi K30
  9. Redmi K30 5G
  10. Redmi K30 Pro
  11. Redmi K20
  12. Redmi K20 Pro
  13. Redmi Note 9
  14. Redmi Note 8 Pro
  15. POCO F2 Pro
  16. POCO X2

Агарда ушбу рўйхатга кирган моделлардан бирини ишлатаётган бўлсангиз, тизим янгиланишларини текшириб кўринг – прошивка дунё бўйлаб босқичма-босқич тарқатиляпти.

ЎҚИНГ: «Redmi K40 Pro’га нималар қўшайлик?» дея компания бош директори сўраяпти

Xiaomi вакилларининг таъкидлашларича, глобал MIUI 12 прошивкаси яна қуйидаги скриншотда номлари келтирилган барча смартфонларга яқин орада юборилади:

Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi нақ 50 карра зумли ҳамёнбоп камерофонини яна 42 долларга арзонлаштирди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.