4 минг донадан зиёд Galaxy Note 8 бепул тарқатилади

4 минг донадан зиёд Galaxy Note 8 бепул тарқатилади

Бу йилги Қишки олимпиада ўйинларининг старт олишига бир ойдан камроқ вақт қолди. Бу йил мусобақалар Жанубий Кореянинг PyeongChang (Пхёнчхан) шаҳрида бўлиб ўтади. Мана шу ўйинлар шарафига кеча Samsung компанияси Olympic Galaxy Note 8 флагманини тақдим қилди.

Samsung мазкур олимпиада жараёнларида Симсиз технологиялар ва компьюетр ўйинлари бўйича расмий ҳамкор ҳисобланади. Чекланган нусхада ишлаб чиқариладиган махсус Galaxy Note 8 Олимпиада қатнашчилари ҳамда ташкилотчиларга тарқатилиши айтилмоқда. Шу орқали тадбир давомида барчанинг алоқада бўлиши таъминланади.

Маълумотларга кўра, компания ушбу моделдан 4 минг дона ишлаб чиқаришни режа қилган.

Айтиш жоизки, Galaxy Note 8 флагмани 6.3 дюмли, Quad HD+ (2960 x 1440 белги) пиксел сиғимли "Infinity Display", SPen қаламчаси ҳамда қўш сенсорли бош камераси билан ўзига хос. Фаблетга Samsung'нинг 8 ядроли Exynos 8895 процессори, 6 ГБ тезкор ва 64 гигабайтли доимий хотира ўрнатилган. Процессорнинг 4 ядросининг частота тезлиги 2,3 ГГц, қолган 4 ядроники 1,7 ГГц.

Олимпиада талқини учун махсус спорт иловалари, тақвимлар ҳамда экран учун илҳомбахш суратлар ишлаб чиқарилган.

Samsung компанияси вакилининг маълум қилишича, компания паралимпия ўйинлари қатнашчиларига ҳам Galaxy Note 8 флагманидан тарқатади.

Эслатиб ўтамиз, «Малика» дўконларида жорий йилнинг 12 январь ҳолатида Galaxy Note 8 флагмани 6,5 миллион сўмдан сотилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.