40 долларгача қилиб белгиланди: Android-смартфонлар учун Google иловалар пакети нархи

  •   Saroy
  •  448
  •  22.10.2018 14:31

40 долларгача қилиб белгиланди:  Android-смартфонлар учун Google иловалар пакети нархи

Бундан аввал Еврокомиссиянинг талаби билан Google  смартфон ва планшет ишлаб чиқарувчилардан Android’да ўзларининг иловаси ва сервисларини қайта ўрнатгани  учун ҳақ олишни бошлагани ҳақида хабар берилганди. Куни кеча эса,  The Verge сайти журналистлари қўлига нархларнинг рўйхати билан махфий ҳужжат келиб тушгани маълум қилинди.

Пуллик «хизматлар» фақат  Европа иқтисодий ҳудудида амалда бўлади (ЕИ аъзолари ва яна  Исландия, Лихтенштейн ва  Норвегия). Қолаверса, ҳисоб китоб амалга оширилаётганда, нафақат мамлакат, балки қурилманинг тоифаси, аниқроғи PPI кўрсаткичлари (pixel per inch, пикселларнинг дюймга нисбатан зичлиги) ҳам ҳисобга олинади .

Google Mobile Services иловалар пакетига энг юқори нарх экранининг пексили  дюмга нисбатан  500дан юқори бўлган смартфонларига белгиланган. Бундай қурилмалар Буюк Британияда, Швецияда, Германия, Норвегия ва Нидерландия мамлакатларида сотилади ва тўлови 40 доллар қилиб белгиланган. 20 доллардан  PPI  400 дан  500 пикселгача бўлган смартфон ишлаб чиқарувчилари тўлайди, Ундан паст бўлган, яъни 400 гача бўлган пексилли қурилмалар учун 10 доллар. Айрим мамлакатларда Google иловалари сервислари атиги 2,5 доллар қилиб белгиланган.

ЎҚИНГ:Google Еврокомиссия жаримаси туфайли Android’ни пуллик қилмоқчи

Google Mobile Services  пакетига Google Play Store, Gmail, Google Maps ва  YouTube иловалар дўкони киради. Chrome’да  лицензия олиш ва  Google’да қидирув хизмати алоҳида нархда бўлади.

Ўз смартфонларига қидирув ва браузерни ўрнатмоқчи бўлган ишлаб чиқарувчилар қўшимча равишда рағбатлантирилади. Улар шу йўл билан лицензиялаштириш учун қилган сарф-харажатини қисман ёки тўлиқ чиқариб олади.

Янги тартиб 29 октябрдан кучга киради. Google қурилмалардан тўловни амалга оширишни 2019 йил 1 февралдан бошлайди. 

ЎҚИНГ:Google иловалари пулли бўляпти – энди смартфонлар қимматлайдими?

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!