4200 долларлик 5G-смартфон савдога чиқди, VIP-хизматлари билан!

  •   DiMaX
  •  1104
  •  13.12.2019 15:02

4200 долларлик 5G-смартфон савдога чиқди, VIP-хизматлари билан!

Бундан бир ой аввал жанубий кореялик гигант Хитойда ўзининг Samsung W20 русумли 5G-смартфонини тақдим этганди. Бу – Galaxy Fold букламафонининг такомиллаштирилган иккинчи авлоди бўлиб, Galaxy Fold 2 деб ҳам аталганди.

ЎҚИНГ: Машҳур наркобароннинг акаси энг арзон букламафон тақдим этди ва Apple’ни яксон қилишга сўз берди!

Кеча – 12 декабрь куни Samsung W20 учун аввалдан буюртма олиш бошланди ва унинг стандарт версияси учун 2845 доллар сўрашяпти. Тўғри, бу нархдаги жамланма ичига мутлақо симсиз Galaxy Buds қулоқчини ҳам киради.

Samsung W20 премиал версияда эса анча қиммат – нақ 4265 доллар туради! Компания бунда қўшимча тарзда аллақандай VIP-хизмат кўрсатиш ҳам ваъда қилган, лекин унинг нима эканлиги ҳозирча тушунарсиз.

Олдиндан буюртма қилган харидорларга Samsung W20 букламафонларини 20 декабрдан бошлаб етказиб беришади. Унинг Хитойдан ташқаридаги бозорларга чиқиш-чиқмаслиги ҳозирча номаълум. «Осмон ости салтанати»да эса унга етарлича харидор чиқиши тайин; ахир, компаниянинг аввалги – 2300 долларлик смартфонини 5 дақиқадаёқ талашиб тугатишганди!

ЎҚИНГ: 2 000 долларлик iPhone қиммат, дейсизми? 71 520 долларлиги чиқди! (+видео)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!