485 доллар эвазига Snapdragon 8+ Gen1 ҳамда 144 герц OLED дисплейга эга смартфон тақдим этилди

485 доллар эвазига Snapdragon 8+ Gen1 ҳамда 144 герц OLED дисплейга эга смартфон тақдим этилди

Legion Y70 модели Lenovo смартфонлари орасида биринчилардан бўлиб Snapdragon 8+ Gen1 чипига эга бўлди. Ушбу флагман модель Legion гейминг смартфонлар оиласига мансуб бўлса-да, ташқи кўринишидан гейминг смартфонга ўхшамайди. 

Олд томонда 6.67 дюймли OLED дисплейи жойлашган бўлиб, у 144 гертс янгиланиш частотаси ҳамда 1500 гертсгача бўлган сенсорли намуна олиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Дисплей юқори қисмининг марказида юмалоқ тирқишли селфи камера жойлашган. Lenovo бармоқ изи сканери қурилманинг қаерида жойлашганини айтмади, катта эҳтимол билан у ён томонаги қувват тугмасидан ўрин олган. 

Бармоқ изи сканерини экран остидан олиб ташлаб Lenovo смартфон қалинлигини 7.9 миллиметрга камайтиришга муваффақ бўлди. Чипнинг унумдорлик даражаси ошириш мақсадида унинг устига махсус совутиш қоплами ўрнатилган.

Snapdragon 8+ Gen1 чипи Legion Y90 моделига ўрнатилган Snapdragon 8 Gen1 чипидан кучлироқ. Чип LPDDR5 тезкор ҳамда UFS 3.1 доимий хотира билан боғланган. Legion Y70 моделинг 8/128ГБ, 12/256ГБ, 16/512ГБ хотирага эга турлари мавжуд. 

Орқа панелдан 50МП асосий, 13МП ультракенг ва 2МП сатҳ камералар ўрин олган. Олд томонда эса 16МП камера жойлашган. 

Қурилмага 68 ваттда қувват олувчи 5,100 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилган. Аккумуляторнинг узоқ муддат хизмат қилиши учун Lenovo қувватни назорат қилувчи ақлли функцияни ишлаб чиқди. Смартфон Android 12 операцион тизимига асосланган ZUI 14 график қобиғида ишлайди. 

Legion Y70 модели гейминг смартфонлар қаторига киргани учун унга бир қатор аксессуар — совутиш хусусиятига эга бўлган ғилоф, Asus AeroActive'га ўхшаш кулер ҳамда смартфонга ўрнатса бўладиган триггерлар тақдим этилди. 

Смартфон уч хил: қора, оқ ва қизил рангларда сотилади. Компаниянинг расмий веб-сайтига кириш орқали смартфонга олдиндан буюртма бериш мумкин. Қурилма нархи 3,299 юандан (тахминан 485 доллар) бошланади. У фақат Хитой бозори учун ишлаб чиқарилади. 

ЎҚИНГ: Нархи 200 долларга бормайдиган realme смартфони тақдим этилди