4G чипли, видеоқўнғироқ функцияли смарт-соат 58 доллардан сотувга чиқди!

  •   DiMaX
  •  304
  •  24.06.2021 17:47

4G чипли, видеоқўнғироқ функцияли смарт-соат 58 доллардан сотувга чиқди!

Xiaomi компанияси болалар учун мўлжалланган ўзининг янги гаджетини тақдим этди. «Ақлли» соат Xiaomi Mi Rabbit Children’s Phone Watch 5C 4G номи остида чиқарилган, деб хабар беради Daryo нашри.

ЎҚИНГ: 20 ёшли аёлнинг қотилини «ақлли» соат ва смартфон топиб берди

Янги қурилма тўртинчи авлод алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди ва смартфондан фойдаланмасдан туриб қўнғироқларни амалга ошириш имконини беради. Соатнинг олд панелида кенг бурчакли камера жойлашган бўлиб, унинг ёрдамида видеоалоқа бўйича қўнғироқларни амалга ошириш мумкин.

Xiaomi Mi Rabbit Children’s Phone Watch 5C 4G, шунингдек, ўз эгасига турган жойни аниқ кузатиш ва XiaoAI овозли ёрдамчисидан фойдаланиш имкониятини беради. Қурилма намликдан ҳимояланган, аккумулятор сиғими 900 мА/соат.

ЎҚИНГ: Meizu Watch чиқди: флагман Snapdragon чипи, eSIM ва NFC (+видео)!

Xiaomi Mi Rabbit Children’s Phone Watch 5C 4G «ақлли» соати боланинг фаоллигини, унинг мактаб ва уйга қатнашини, шунингдек, исталган вақтда қаерда эканлигини кузатишга ёрдам беради. Соат диагонали 1,4 дюйм бўлган рангли экран билан жиҳозланган, шу билан бирга, соатлар турли фойдали дастурларни қўллаб-қувватлайди.

Айни вақтда Xiaomi Mi Rabbit Children’s Phone Watch 5C 4G Хитойнинг JD.com интернет дўкони орқали 58 доллардан сотилмоқда.

ЎҚИНГ: Apple Watch 6 ўз таннархидан неча баравар қимматга сотилаётганини биласизми?