4G’да ҳам ишлайди: Nokia яна бир янги тугмачали телефон чиқармоқда

  •   Saroy
  •  1251
  •  25.10.2018 13:49

4G’да ҳам ишлайди: Nokia яна бир янги тугмачали телефон чиқармоқда

Nokia 8110 ва 3310 HMD Global’нинг муваффақиятидан кейин яна бир,  4G’да ишлайдиган арзон телефонни тайёрламоқда. Гаджетнинг нархи тахминан  15 доллар туради. 

Nokia компанияси телефонлар бозорида муҳим ўйинчилардан ҳисобланади ва ҳар йили смартфонга қараганда ҳам кўпроқ телефон сотади.

Смартфонларнинг тинмай эволюциялашувига қарамай, оддий телефонларга бўлган талаб сўнгги бир неча йилдан бўён барқарор равишда ортиб  бормоқда. Бу ҳолат айниқса ривожланаётган мамлакатларда яққол кузатиляпти. Статистика ҳамда фойдаланувчиларнинг эҳтиёжи Nokia’ни  4G’ни қўллаб қувватлайдиган яна бир тугмачали телефон ишлаб чиқариш устида бош қотиришга ундади.

ЎҚИНГ: Nokia 9 тақдимоти олдидан компаниянинг флагмани бутун дунёда арзонлашмоқда

Янги қурилманинг тавсифи ҳақида ҳозирча маълумот берилмади, аммо, масалан, Nokia 8110 4G батареяси 25 кун давомида ишлай олади, шунингдек телефон Bluetooth 4.1, WiFi, microUSB, GPS, компьютер билан синхронизацияланиш ва бошқа бир қанча функцияларни қўллаб қувватлайди. Бундан ташқари, у 2,4-дюймли камераси билан  2-мегапикселли дисплей ҳамда Qualcomm Snapdragon 205 чипига эга.

ЎҚИНГ: Nokia энг арзон қўш камерали смартфонини тақдим этди