4G ва 5G’ни амалда ўзаро таққослаб кўришди: кутилмаган натижа!

  •   DiMaX
  •  4284
  •  03.01.2019 14:19

4G ва 5G’ни амалда ўзаро таққослаб кўришди: кутилмаган натижа!

Бундан икки ҳафта аввал AT&T уяли алоқа оператори АҚШдаги илк тижорий 5G тармоғини ишга туширганди. Дастлабки босқичда бу тармоқ айрим абонентларгагина тақдим этилган бўлиб, улардан бири қизиқ тажриба ўтказиб кўрган.

ЎҚИНГ: 5G тармоғига назар: имкониятлар, муаммолар ва смартфонлар...

Хулласи калом, 5G уяли алоқа тармоғини тажрибада тўртинчи авлод – LTE тармоғи билан ўзаро солиштириб кўришган. Буни қарангки, бешинчи авлод тармоғининг ягона йирик афзаллиги – интернетга юклаш тезлиги икки карра юқорилигида бўлиб чиққан! Бошқа жиҳатларидан эса у 4G тармоғидан айтарли фарқ қилмаган.

Айтиш керакки, ушбу тажрибада ҳар иккала тармоққа ҳам айни битта жойнинг ўзида, айнан битта қурилма орқали кириб синаб кўрилган.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: 5G тармоғида ишлаётган Galaxy S10’ни «жонли» томоша қиламиз!

Энди энг қизиғига навбат келди: синов муддати тугагач, яъни март ойининг ўрталаридан бошлаб AT&T абонентлари 5G тармоғида 15 ГБ трафик учун 70 доллардан тўлашади. АҚШда LTE тармоғида интернетдан чексиз фойдаланиш ҳам тахминан шунча туради ўзи!

Тўғри, AT&T ҳозирча мамлакатнинг 12 та йирик шаҳридагина бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини ишга туширган. Синов даврида бутун инфратузилмани тўлақонли ишга туширишга имкон бўлмаётгани боис ҳам тезлик пастроқ чиқаётган бўлса керак. Келажакда 5G тармоғи катта тезликда ишласа ва нархлар ҳам арзонлашса, мижозлар унинг учун тўлашга иккиланишмайди.

ЎҚИНГ: Нидерландияда юздан ортиқ қушнинг ўлимига сабаб бўлган 5G синовини UzMobile Ўзбекистонда ҳам ўтказди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!