4G ва Wi-Fi’ли «ғишт» телефон – Nokia 3310 4G тақдим этилди!

  •   DiMaX
  •  2423
  •  30.01.2018 15:31

4G ва Wi-Fi’ли «ғишт» телефон – Nokia 3310 4G тақдим этилди!

Юксак технологияларга эга смартфонлар устида ишлаш билан бирга, HMD Global компанияси Nokia брендига мансуб классик телефонларнинг замонавий талқинларини чиқаришда ҳам давом этмоқда. Жумладан, MWC 2017 тадбирида «ўлмас» Nokia 3310 қурилмасининг янги талқинини тақдим этган компания кейинчалик уни 3G-версияда ҳам ишлаб чиқара бошлаган.

ЎҚИНГ: Янги талқиндаги Nokia 3310 тақдим қилинди

Бугун – 2018 йил 30 январда эса Хитойда бу телефоннинг энг янги талқини – Nokia 3310 4G тақдим этилди. Янги гаджетнинг ташқи кўриниши 2017 йили «қайта тирилган» Nokia 3310 моделини деярли айнан такрорлайди. Телефоннинг ўлчамлари 117×52,4×13,35 миллиметрни, вазни эса 88 граммни ташкил этади. Корпус ранглари – мовий (Fresh Blue) ҳамда қора (Dark Black).

Nokia 3310 4G моделининг экрани диагоналига 2,4 дюймга тенг ўлчамда, дисплейнинг тасвир аниқлиги 320×240 пикселга тенг. Уни ички хотираси ҳажмига кўра икки хил – 256 ва 512 мегабайтли вариантларда ишлаб чиқаришади. Шунингдек, телефонга microSD форматидаги хотира картаси ва битта SIM-карта қўйилади.

ЎҚИНГ: Путин жамоаси учун махсус шоҳона iPhone X ва Nokia 3310 яратишди

Янги тақдим этилган аппарат 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11 b/g/n ҳамда Bluetooth 4.0 модулларига эга. Шунингдек, «замонавий классика» телефони анъанавий 3,5 миллиметрлик аудиотирқиш ва microUSB порти билан таъминланган. Корпуснинг орқа панелида 2 мегапикселли ҳамда чақноқли камера ўрин олган.

Хитойда бу телефон Android’нинг «тарошланган» талқини – YunOS операцион тизимида ишлайди. Унинг анонимлиги учун 1200 мА/соат сиғимли батарея масъул. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, бу қувват 4G режимида 5 соатгача сўзлашишга ёки кутиш режимида 12 кун мобайнида ўчиб қолмаслигига етади.

ЎҚИНГ: «Тарошланган» Android’ли Nokia 3310 (2018) модели 4G’да ишлайди

HMD Global компанияси Nokia 3310 4G моделининг умумжаҳон тақдимотини 26 февралда бошланадиган Mobile World Congress кўргазмасида тақдим этишни режалаштирган. Телефоннинг нархи ҳам ўшанда маълум бўлади. Аммо Хитой бозорига бу телефон февралдаёқ чиқарилиши айтилмоқда.

Агарда замонавий имкониятларга эга классик кўринишдаги телефонни харид қилишга шошилсангиз, «Осмон ости салтанати»да савдога чиқарилганидан сўнг унга онлайн бозорларда буюртма беришингиз мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: AliExpress’даги товарларга «Terabayt.uz» орқали буюртма беринг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!