4K-телевизорлар савдосида юксалиш: бозорнинг ярмини иккитагина компания банд этди!

  •   DiMaX
  •  704
  •  07.09.2020 16:51

4K-телевизорлар савдосида юксалиш: бозорнинг ярмини иккитагина компания банд этди!

Экранининг ўлчами диагоналига 60 дюйм ва ундан юқори бўлган 4K-телевизорлар савдоси жорий йилнинг биринчи ярмида анча ўсган. Бунга эса коронавирус пандемияси ҳам ҳисса қўшган – кишилар уйда қолгач, телевизорларга талаб ҳам ошган.

ЎҚИНГ: Android TV ва овозли бошқарувга эга смарт-телевизор – атиги 129 доллар!

Omdia таҳлил компанияси маълумотларига кўра, ярим йилда дунё бўйлаб 12 миллионта шунақа қурилма сотилган. Бу эса ўтган йилнинг биринчи ярмидаги кўрсаткичга нисбатан 23% юқори.

Дарвоқе, бунақа телевизорлар савдосининг ошувига 4K аниқлигида контент узатувчи турли видеосервислар, шу жумладан Netflix кабиларнинг ҳам ҳиссаси катта.

2020 йилнинг дастлабки ярмида 60 дюймлик ва ундан катта 4K-телевизорлар бозорининг 31 фоизи Samsung Electronics ҳиссасига тўғри келган. LG Electronics эса мазкур бозорда 16,6 фоизлик улушга эга бўлган. Шу тариқа, ушбу икки компания бозорнинг салкам ярмини эгаллаб олишган!

Кучли учликни Хитойнинг Hisense компанияси 9,2 фоизлик ҳиссаси билан якунлаган. Унинг ортидан эса TCL (8,1%) ҳамда Sony (6,1%) компаниялари келяпти.

Таҳлилчиларнинг фикрича, яқин келажакда 4K-телевизорлар нархининг пасайиб бориши туфайли уларнинг савдолари янада авж олади.

ЎҚИНГ: Xiaomi дунёдаги илк шаффоф телевизорнинг асосий сирини ошкор этди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!