5 августгача иккита ўйинни бепул олиб қўйиб, бир умр бемалол ўйнанг!

  •   DiMaX
  •  860
  •  30.07.2021 17:17

5 августгача иккита ўйинни бепул олиб қўйиб, бир умр бемалол ўйнанг!

Куни кеча биз Google Play ҳамда App Store дўконлари турли жанрлардаги тўққизта ўйин ҳамда бешта дастурни текинга улашаётгани ҳақида ёзган эдик. ҳафта охирига келиб, Epic Games Store ўйин дўкони ҳам иккита тайтлни бепул тарқата бошлади.

ЎҚИНГ: PUBG ишқибозлари учун кутилмаган хушхабар!

Текинга тарқатилаётган ўйинлардан бири Mothergunship номли динамик шутер бўлиб, геймерлар унда юзлаб душманларни қириб ташлашлари керак бўлади.

Ўйин кутубхонангизга Mothergunship’ни қўшиб қўйиш учун мана бу ҳавола орқали ўтиб, «Получить» тугмачасини босасиз.

ЎҚИНГ: Ал-Азҳар университети Каъба бузилишини ўз ичига олган ўйинлардан огоҳлантиради (+видео)

Бир ҳафта мобайнида бепул бўлаётган иккинчи ўйин эса Train Sim World 2 деб номланади ва поездни бошқариш симулятори ҳисобланади. Уни олиб қўйиш учун Epic Games Store ўйин дўконига мазкур ҳавола орқали ўтасиз.

Ҳар иккала ўйиннинг текин даври 5 августгача давом этади, сўнг улар яна пулли бўлиб қолади. Шунгача уларни олиб улгурсангиз, кейин исталган пайт бепул ўйнайверишингиз мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Мақтовли ўйин, ниҳоят, Android-қурилмаларга ҳам чиқди: бошида бепул ўйнанг!