5 дақиқада қувватга тўлувчи смартфон чиқишига оз қолди

  •   DiMaX
  •  1538
  •  18.05.2017 12:05

5 дақиқада қувватга тўлувчи смартфон чиқишига оз қолди

Исроилнинг StoreDot стартапи махсус технология орқали аккумулятори 5 дақиқада қувватга тўлувчи смартфон макетларини тайёрлади. Лойиҳа асосчиси Крис Бараньюк сўзларига кўра, бундай қурилмаларнинг оммавий ишлаб чиқарилиши 2018 йилнинг биринчи чорагига мўлжалланяпти.

Мазкур технология илк бор 2015 йили намойиш этилган эди. Ўшанда унинг яратувчилари, бундай батареяни исталган мобил қурилмада қўлласа бўлади, дейишган.

FastBattery деб номланувчи бу аккумуляторда органик наноқисмлар қўлланади; улар катод ва анод (мусбат ва манфий қутблар) орасида ионларнинг янада тезроқ ҳаракатланишига имкон беради. Аккумулятор айни мана шу электрик жараён ҳисобига қувват олади. Бироқ мазкур наноқисмларнинг айнан нималардан иборат эканини компания сир тутмоқда.

Шунингдек, StoreDot электромобилни 5 дақиқада қувватловчи технологияни ҳам йўлга қўймоқчи. Компания вакилларининг таъкидлашларича, рақобатчилар тўлдирилган батареянинг қувватини кўпроқ вақтга етказиш муаммоси устида ишлаётган бир пайтда, StoreDot тезкор қувватлашга эътибор қаратган. Бундай аккумуляторга эга электромобиллар яқин уч йил ичида бозорда пайдо бўлиши мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!